«Сбербанк» 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистондаги банк карталарига пул ўтказиш комиссиясини бекор қилишини маълум қилди.
0 фоизлик комиссия «Сбербанк» онлайн иловасидан қуйидаги банк карталарига пул ўтказишда қўлланилади.
Ўзбекистон бўйича:
- «Агробанк»
- «Универсалбанк»
- «Ҳамкорбанк»
- «Халқ банки»
- «Orient Finans Bank»
Қирғизистон бўйича :
- «Финcа Банк»
- «Бакай Банк»
- «Керемет Банк»
- «Банк Компанон»
- «ЭЛСОМ» ва «О!Денги» электрон ҳамёнлари.
«Сбербанк» картасидан Ўзбекистонга кунига 50 минг рублгача, Қирғизистонга эса 150 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади.
Ойлик лимит Ўзбекистон учун 600 минг рублни, Қирғизистон учун эса 1,5 млн рублни ташкил этади.
Изоҳ (0)