Фарғона вилояти Қўштепа туманида фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро С.Ш. бошқа бир фуқаро Р.нинг ўқишини Ўш технология университетидан Фарғона политехника институтига кўчириб беришини айтгани аниқланган. Эвазига олган 14 миллион сўм ҳисобидан ихтиёрий тақдим қилган 200 доллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)