Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция атом электр станцияси оператори EDF рекорд даражадаги иссиқлик ва дарёлар саёзлиги туфайли ўзининг бир нечта энергоблокларини ўчириб қўйди, деб ёзмоқда Wired. Хусусан, гап Рона ва Гаронна дарёлари бўйида жойлашган реакторлар ҳақида бормоқда. Энергия блокларининг ўчирилиши бошқа реакторлардаги носозликлар ва техник хизмат кўрсатиш билан биргаликда Францияда атом энергияси ишлаб чиқаришни деярли 50 фоизга қисқартириши мумкин.

Фото: AFP

Фото: AFP

Сув ҳароратининг кўтарилиши ва дарёларнинг қуриши АЭСлар дуч келадиган ягона иқлим муаммолари эмас. Сўнгги йилларда бутун Шимолий Европадаги объектлар қувватни тўхтатишга ёки камайтиришга мажбур бўлди, чунки музликларнинг эриши глобал океан сатҳини кўтарди, сув эса реакторларнинг фаол зоналарини совитиш учун жуда иссиқлик қилмоқда.

Бундан ташқари, бошқа ноаниқ хавфлар ҳам мавжуд: масалан, сув ўтларининг тез-тез гуллаши ҳамда иссиқлик сабаб медуза популяциясининг кескин кўпайиши сув қувурларини тўлдириб қўйиши мумкин.

Шу билан бирга, аксарияти 70—80 йилларда пайдо бўлган станцияларни лойиҳалаш ва қуришда иқлим билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олинмаган. 2021 йилда Стэнфорд тадқиқотчилари 1990 йилларга нисбатан 2010 йилларда иссиқлик билан боғлиқ электр таъминотидаги узилишлар саккиз баравар кўп бўлганини аниқлади. 2011 йилда ўтказилган исиш ҳароратининг ядро совутиш тизимларига таъсири бўйича тадқиқотда EDF олимлари 2050 йилга келиб Рона сувининг ҳарорати уч даражага кўтарилишини прогноз қилган, бу эса иссиқлик тўлқинлари пайтида реакторларнинг ўчиши эҳтимоли ошишини англатади.

Wired билан суҳбатлашган мутахассисларнинг фикрича, мавжуд станциялар паркини ҳароратга мослаштириш қийин бўлиши мумкин – иқлимга чидамли объектларни нолдан қуриш эса анча осон.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди