Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англияда бош билан ўйнашга қўйиладиган тақиқ ёш футболчиларда синаб кўрилади.

Фото: BBC

Фото: BBC

Англия футбол ассоциацияси (FА) Халқаро футбол ассоциацияси кенгашидан (ИФАБ) 12 ёшгача бўлган болалар футболида бош билан зарба беришни тақиқлашни синовдан ўтказиш учун рухсат олганини эълон қилди.

Бу амалиёт янги мавсумдан қўлланилади. Агар синов муваффақиятли ўтса, 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб ушбу ёш тоифасидаги барча футбол ўйинларида бош билан зарба беришга тақиқ қўйилади.

Ушбу ҳаракатлар собиқ футболчиларнинг мия билан боғлиқ муаммолар туфайли ўлими оддий одамларникидан кўпроқ эканлигини кўрсатувчи тадқиқотлар фонида амалга оширилди. Масалан, профессионал футболчилар деменсиядан ўртача ҳисобда ўша ёшдаги одамларга қараганда уч ярим баравар кўпроқ вафот этмоқда, деб ёзади BBC.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди