• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ишчилар 4 млн сўм ойлик олса, тадбиркорлар 250-300 млн сўм даромад қилади». Фарғонадаги президент борган трикотаж мажмуасидан репортаж

    Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистонда ягона бўлган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва логистика мажмуаси фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев май ойида Фарғонага ташрифи давомида ушбу мажмуада бўлиб, бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишиб, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирган эди.

    Фото: «Дарё»

    Давлат раҳбари цехларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан ҳам мулоқотида «Ҳар битта йўналишимиз эртанги кунга замин яратади. Тасаввур қилинглар, бир йилдан сўнг маҳсулотларингизни бозори чаққон бўлади. Сифат ўзгаради, талаб ўзгаради, бозори ҳам бўлади. Тайёр бозорга чиқиб сотиш мумкин бўлади», — деганди.

    «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов Ўзбекистоннинг энг йирик тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш марказига айланиши кутилаётган ушбу мажмуадан репортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Учкўприкда тикувчи аёллар, оилавий корхона ташкил этган, маҳалладошларини ишли қилган тадбиркорлар кўп. Айни кунларда 1 минг 200 дан ортиқ хонадондаги кичик цехларда тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. «Бобошбек», «Палохон», «Бекмурод», «Яккамулла», «Зиғир» каби маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли асосан мазкур юмуш билан банд.

    Биргина «Бобошбек» маҳалласидаги мингдан зиёд хонадонда 5 минг 300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Эътиборлиси, бобошбекликлар орасида эҳтиёжманд оилалар, иш излаб хорижга кетадиганлар қолмаган — маҳалланинг меҳнатга яроқли аҳолиси уйида ўтириб ўз-ўзини банд қилган. Маҳалла аҳолисининг салмоқли қисми ўз хонадонида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, савдо-логистика фаолиятини йўлга қўйган.

    Фото: «Дарё»

    Тасаввур ҳосил қилиш учун — маҳалладаги 546 та хонадонда кичик ишлаб чиқариш цехлари мавжуд, уларда 2 минг 600 нафардан зиёд хотин-қизлар доимий иш билан банд. Улар сафида нафақат Учкўприкнинг турли маҳаллаларидан, балки қўшни Бағдод ва Бувайда туманларидан келган хотин-қизлар ҳам талайгина.

    Бир йилда бобошбекликлар 10 миллион донадан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради, унинг ортидан келадиган фойда ҳам шунга яраша — мазкур юмуш билан машғул ҳар бир оила йилига 50 миллиондан 500 миллион сўмгача даромад қилади.

    Маҳалладаги Ирода Содиқова, Ҳамида Акбарова, Бумайрам Алихонова каби тадбиркор аёллар 15-20 нафар маҳалладошларини ёнига олган. Қўли гул чеварлар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия сингари бир қатор давлатларда ҳам харидоргир.

    Маҳалла кўчалари мўъжазгина «жаҳон бозори»: бу ерда игнадан тортиб ма­тогача, оддий тикув машиналари-ю замонавий тўқув дастгоҳлари, ярим тайёр маҳсулотларгача — тикувчилик ва тўқимачиликда асқатадиган барча нарсаларни топиш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Хуршидбек Самадовнинг айтишича, бобошбекликлар қарийб 30 йилдан буён трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугун бобошбекликлар тиккан кийим-кечаклар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етиб борган, эндиги марра — жаҳон бозорлари.

    «Европа мамлакатларига ўзимизда ишлаб чиқарилган болалар ва катталар кийим-кечакларидан намуналарни, тижорат таклифларини жўнатган эдик. Бир неча савдо дўконлари тармоғи эгалари алоқага чиқиб, маҳсулотларимизнинг табиийлиги, сифати, нархи, доимий таъминлаб бериш имкониятлари билан қизиқмоқда. Шу боис яқин кунларда яна маҳсулотлардан намуна жўнатиш, маркетинг ишларини йўлга қўйиш бўйича мулоқотлар ўтказиш ҳаракатидамиз. Маҳаллада тайёрланаётган барча маҳсулотлар ‘Бобошбек’ бренди остида экспорт қилиниши режалаштирилган», — дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Хуршидбек Самадов.

    Хуршидбек Самадов.

    Хуршидбек Самадов.
    Фото: «Дарё»

    Ҳамидахон Акбарова маҳалладаги кўплаб тикувчи-тадбиркорларнинг устози. Бундан 22 йил аввал оилавий корхона ташкил қилиб, уй шароитида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳамидахон опанинг уйида тикувчилик қилиб, иш ўрганган қўни-қўшнилар ҳам кейинчалик ўз хонадонларида кичик цехлар ташкил этган. Шу тариқа, «Бобошбек» трикотажчилар маҳалласига айлана борган. Бироқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехларининг барчаси хонадонларда жойлашган, тикувчилар мослаштирилган шароитларда ишлар эди. Бу ишчилар сонини кўпайтириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга халал берар эди.

    «2000 йилда уч-тўртта тикув машинаси билан иш бошлаганмиз. Бизникида ишлаб юрган қўшнилар ҳам бу ишнинг сир-асрорларини ўрганиб, уйларида оилавий цехлар очишди. Бугун маҳаллада деярли ҳамма трикотаж билан машғул — ҳар бир хонадонда битта бўлса-да тикув машинаси бор. Бизни узоқ йиллардан бери бир муаммо қийнарди — маҳсулотларимизни сотиш учун ихтисослашган бозор йўқ эди. Ўтган йили Риштондаги халқаро ҳунармандчилик марказида президентимиз билан учрашиб, бу муаммони етказдик — бирор натижа чиқишига ишониб, ишонмай бозор учун жой сўрадик. Президентимиз маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва экспорт қилиш имконини берувчи яхлит мажмуа қурилишига ваъда берди. Бир йил ичида мана шундай йирик мажмуа фойдаланишга топширилди. Замонавий цехлар кенг ва ёруғ, барча шароит яратилган. Бундан, айниқса, ишчилар хурсанд. Май ойида президентимиз келиб, фаолиятимиз билан танишди, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни кўриб, ишчилар билан суҳбатлашди. «Ўтган йили сиз билан учрашганда замонавий бозор қурилишига ваъда берсам, ишонмагандингиз. Энди ишонч ҳосил қилдингизми. Ҳаяжонданми ё хурсандчиликдан, билмадим, кўзларимга ёш келди. Бизга бу учрашув қўшимча куч, рағбат ва иштиёқ берди. Фаолиятимизни яна-да кенгайтиришга ундади. Уйда 15 кишини ишлатган бўлсак, бу ерда ишчилар сони икки баробарга ортиб, 30 нафарга етди. Яна 70 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашни мўлжаллаб турибмиз», — дейди Ҳамидахон Акбарова.

    Ҳамидахон Акбарова.

    Ҳамидахон Акбарова.
    Фото: «Дарё»

    Иродахон Содиқова ўз хонадонида дастлаб иккита тикув машинасида иш бошлаган эди. Ҳозирда тикув маши­налари 20 тага етиб, 30 нафарга яқин маҳалладошларини ишли қилди. Кичик оилавий цехда ҳар ойда 25-30 минг дона болалар кийим-кечаклари тайёрланади. Бу маҳсулотлар ички бозордан ташқари, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россияга экспорт қилинмоқда.

    2021 йили Риштон туманидаги халқаро ҳунармандчилик марказида прези­дент билан учрашувда Ирода алоҳида бозор ва савдо мажмуаси қурилишида кўмак сўраганди. Бугун янги мажмуадан Ирода Содиқовага ҳам жой ажратил­ди, энди у оилавий корхонасидаги иш ўринлари сонини камида 50 тага етказиш ниятида.

    «Уйда 40 квадрат жойда 18 кишини ишлатардик. 6 сотих ерда ҳам уй, ҳам тикувчилик цехи жойлашган, иш жойимиз тор ва ноқулай эди. Қишда газ йўқ, электр кўп ўчарди. Ишчилар сонини кўпайтиришга, фаолиятимизни кенгайтиришга шароит йўқ эди. Янги мажмуада биз тадбиркорлар орзу қилган ҳамма шароит бор. Бир ойда ишчиларимиз сони 30 тага кўпайди. Тез орада иш ўринларини 50 тага етказиш ниятидамиз. 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар учун 100 турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарамиз. Бир ойда 25-30 минг дона тайёр маҳсулот сотамиз. Ишчиларимиз 4 миллион сўмгача ойлик маош олади. Бир йилда ўртача 250-300 миллион сўм даромад қиламиз», — дейди Ирода Содиқова.

    Ирода Содиқова.

    Ирода Содиқова.
    Фото: «Дарё»

    Давлат раҳбари вилоятга аввалги ташрифи чоғида ушбу маҳаллада яшовчи тадбиркор аёллар билан суҳбатлашиб, улар учун замонавий мажмуа қурилишига ваъда берган эди. Шу асосида, 2021 йил 27 май куни «Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.

    Қайд этилишича, ушбу марказ енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда логистика ва савдо тармоқларини ривожлантиришга мўлжалланган. Лойиҳа қиймати 250 миллиард сўмни, майдони эса 15 гектарни ташкил этади. Ажратилган ер майдонининг 9,2 гектарида ишлаб чиқариш ва 3,8 гектарида савдо комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган.

    Бу ерда 316 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та савдо растаси бўлади. Шунингдек, 2 гектар майдонда 2 та логистика маркази ташкил этилади. Натижада Бобошбек, Бекмурод, Зиғир, Палохон ва Яккамулла каби маҳаллалардаги юзлаб тадбиркорларга замонавий қулайлик яратилади.

    Фото: «Дарё»

    Мажмуада йилига 876 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 18 миллион долларлик экспорт қилиниши режалаштирилган. 7 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлиши кўзда тутилган.

    Айни вақтда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва логистика мажмуаси қурилишининг иккинчи босқич ишлари жадал давом этмоқда.

    18.07.2022, 20:12   Изоҳ (0)   22145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегараси оширилади

    18.07.2022, 19:57

    «Ўзбекнефтгаз»: Январь—июнь ойларида 340,7 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди

    18.07.2022, 19:30

    «Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради» — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2022, 19:26

    «Куйдиргидан тўлиқ даволаниб кетиш мумкин ва ҳеч қандай асорат қолмайди» — Нурмат Отабеков

    18.07.2022, 19:11

    Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларга буғдойни биржага ўз вақтида чиқариш бўйича топшириқ берди

    18.07.2022, 18:53

    Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Қораев 70 ёшида вафот этди

    18.07.2022, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбияда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

    Дунё | 9 июн, 10:09

    2025 йилда ота бўлган машҳур эркаклар

    Кино | 9 июн, 09:53

    Роналду: “Йўлнинг бошида эмасман, охирига яқинман”

    Спорт | 9 июн, 09:52

    Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 09:15

    Франция Украинада дрон ишлаб чиқаради

    Дунё | 9 июн, 08:54

    Миллатлар Лигаси. Роналду ва Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 июн, 08:02

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.