• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Куйдиргидан тўлиқ даволаниб кетиш мумкин ва ҳеч қандай асорат қолмайди» — Нурмат Отабеков

    Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда яшовчи фуқарода чорва молларидан юқадиган касаллик қайд этилгани ҳақида тарқалган хабар муҳокамаларга сабаб бўлди. «Дарё» мухбири ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековдан изоҳ олди.

    Ҳайвонлардан одамларга юқадиган касаллик

    Куйдирги деган касаллик бор. Бу касаллик асосан ҳайвонлардан одамларга юқади. Одамлардан одамга юқиш эҳтимоли бор, лекин жуда ҳам кам миқдорда. Қачонки, куйдирги ярасини кесиш ёки уни тозалаш жараёнида вегетатив қўзғатувчиларни, бактерияларни ўзини жароҳатланган жойига тушириб қўйсагина, демак бу бўлиш эҳтимоли бор. Куйдирги қўзғатувчиси ташқи муҳитда спора ҳолатида яшайди. Спора ташқи муҳитда 100 йил ва ундан ҳам кўпроқ муддат яшаши мумкин. У демак ярим ўлик анабиос ҳолатга келади, спорани ичида яшайверади. Қачонки, у қулай шароитга тушгандан кейин спора ечилади ва вегетатив шаклга ўтади. Ўзбекистон улар ҳудудидаги тупроқларда минглаб, миллионлаб бўлиши мумкин. Негаки, бу тупроқда узоқ муддат яшайдиган қўзғатувчи ҳисобланади. Қачонки, ёз қуруқ келса ва ҳайвонлар ўт-ўланни ейиш баробарида миқдор жиҳатдан кам бўлгандан кейин уларнинг томирини териб юлиб олиш жараёнида уларнинг лаблари жароҳатланади ва жароҳатланган лаблари орқали споралар тушади. Спора қонга тушгандан сўнг эрийди ва вегетатив шаклга ўтади. Касаллик ҳайвонни чақиради. Касаллик аксарият ҳолларда тан олиш керак, Ўзбекистон шароитида, Ўрта Осиёдаги кўпгина мамлакатларда шунақа касалликка чалинган молларни даволамаймиз, аксарият ҳолларда уни сўйиб ташлашга ҳаракат қиламиз. Сўйган тақдирда ҳам айниқса, чорва моллари ориқ бўладиган бўлса, тезроқ бўлиб-бўлиб қўшниларга қарзга сотишга ҳаракат қиламиз. Мана шу жараёнларни эсдан чиқариш керак эмас.

    Нурмат Отабеков

    Нурмат Отабеков
    Фото: «Дарё»

    «Сирдарёда бу касаллик тасдиқланмаган»

    Сирдарё вилоятида бу касаллик қўзғатувчи расман тасдиқланган эмас. Лекин ифлосланган яра куйдирги касаллигига гумон қилинади. Яъни А22 гумон ташхиси билан дастлабки ифлосланган яра ташхиси қўйилган. Албатта, бу лаборатория, текширув жараёнлари анча узоқ муддат давом этади ва сичқонларда ўтказилган махсус лаборатория текширувлари жараёнларида уни айнан куйдирги қўзғатувчиси эканлигига аниқлик киритилади. Касалликнинг олдини олиш учун биринчидан, касалланган молни ветеринария врачи кўригидан ўтказиш керак. Уни сўйиб юборишга ҳаракат қилиш керак эмас. Касалланиб ўлган молнинг терисини шилишга ҳам ҳаракат қилиш мумкин эмас. Мабодо чорва молларини боқиш, парвариш қилиш, сўйиш, терисига, гўштига ишлов бериш пайтида у ёки бу жойида жароҳатларни ўрнида яра пайдо бўладиган бўлса, тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак бўлади.

    Бу касалликнинг нечта тури бор?

    Касалликнинг 4 та тури бор. Улар: тери, ўпка, ичак ва септик формаларидир. Тери формаси 99,9 фоиз ёки 100 фоиз тузалиб кетадиган касаллик. Ундан ҳеч қандай асоратлар қолмайди. Қачонки, ичак формаси, септик ва ўпка формаси бўладиган бўлса, касалликдан ўлим ҳолати анча юқори даражада бўлиши мумкин. Бу ўта хавфли касалликлар қаторига киритилган. Зооантрополос касалликлар, ҳайвонлардан бошланиб одамларга ҳайвондан юқиши мумкин бўлган касаллик. Шунинг учун бу ҳолатларга жуда бир жиддий эътибор бериш керак эмас. Негаки, бизнинг тупроғимизда куйдиргининг қўзғатувчилари сон саноқсиз бўлиши мумкин. Шунинг учун Ўзбекистон шароитида ҳар битта куйдирги касаллигига чалинган чорва моллари кўмилган ёки ўшалар сўйилган жойлари алоҳида ҳисобга олинади ва мунтазам равишда бу ерлардан намуна олиб текшириб турилади. Ҳатто улар кўмилган жойларда махсус панжара билан ўралади ва усти бетонлаб ёпиб қўйилади. Қачонки ерларга ишлов бериш жараёнида куйдирги қўзғатувчилари тупроқнинг юза қисмига чиқмасин ва у ерларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаётган одамларда касаллик чақирмасин. Мана шу асосий мақсад ҳисобланади ва айнан ушбу мақсадда тадбирлар давом эттирилади.

    Нурмат Отабеков

    Нурмат Отабеков
    Фото: «Дарё»

    «Куйган рангга ўхшагани учун куйдирги дейишади»

    Ўзи аслида бу куйдирги деган ном уни куйдириб юбориш учун бўлганлигидан эмас. Аслида куйдирги касаллигида ҳосил бўлган яра қоп-қора кўмир суртиб қўйилганга ўхшаган рангда бўлади. Усти қоп-қора бўлгани ва куйган рангга ўхшагани учун куйдирги дейишади. Аслида буни «Сибир яраси» дейилади. Демак, у билан касалланган молларни ёқиб юборгандан ҳеч қандай наф йўқ. Касаллик дастлаб юққандан то аниқланиб ҳайвон сўйилгунча ёки ўлгунча бўлган даврда, у қанча жойни ифлослантирган бўлиши мумкин?! Биз битта қорамол жасадини ёқиб юборган билан, у ердаги касаллик ўчоғини тугатдик, деган кафолатга эга бўлмаймиз. Айнан қаерда шу касалликка чалинган чорва моллари кўмилган жой бўлса, ўша жойни алоҳида ўраб қўйиш амалиёти мавжуд. Лекин айнан куйдирги касаллиги қўзғатувчилари жуда катта миқдорда бўлган жойни локализация қилишимизнинг ўзи бизга кўпроқ самара беради. Бутун табиатдан, бутун тупроқдан куйдирги касаллиги қўзғатувчисини излаб юришдан манфаат йўқ. Негаки сиз уни безовта қилмаяпсиз, қачонки, у сизнинг организмингизга тушмаяпти. У спорани ичида тинч ётибди, демак, у биз учун хавф туғдирмайди. Ҳозир профилактик тадбирларнинг ҳаммаси ўтказилган. Ҳатто ўша ҳудуддаги (Сирдарё) чорва молларининг ҳаммаси куйдирги касаллигига қарши эмланган ва тегишли профилактик чоралар кўрилган. Аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилган. Албатта, бу ҳолатдан кейин ҳудуд аҳолисининг касаллик тасдиқланиш, тасдиқланмаслигидан қатъий назар хабардорлиги ошади. Қачонки, биз ўша касалликка чалинган молни ветеринария кўригини кутиб туриб, уларнинг кўригидан кейин бир тўхтамга келмасдан ўзбошимча сўйиб туриб, гўштларига ишлов берсак, қўни-қўшниларга тарқатадиган бўлсак, касаллик тарқалишига сабабчи бўлишимиз мумкин.

    Ўзбекистонда бу касалликнинг асосан тери шакли қайд этиб турилади. Ўша бевосита касб нуқтаи назаридан чорва молларини боқиш, уларни сўйиш, гўштига ишлов бериш ёки бўлмаса уларни ташиш билан шуғулланувчи одамларда, касб билан боғлиқ ҳолатларда кўпроқ учрайди. Лекин кўпинча уй шароитида аёлларимиз овқат пишириш жараёнларида иштирок этгани учун бехосдан қўлларини кесиб олиш ёки молнинг суягидан жароҳатланиш жараёнида аёлларимизнинг қўлларида ҳам бу ҳолат юзага келиши мумкин. Лекин битта нарсани аниқ биламиз, бу касалликдан тўлиқ даволаниб кетиш мумкин ва ҳеч қандай асорат қолмайди. Энг асосийси, агар бу гўштни яхшилаб пишириб истеъмол қилинса, унда касаллик қўзғатувчи бутунлай бўлмайди ва истеъмол қилган одамларда касаллик кузатилган ҳолатлари адабиётларда умуман акс этмаган. Куйдирги касаллигига гумон қилинганларнинг ҳар биттаси рўйхатга олинади. Лекин бирорта ҳам куйдирги касаллигидан вафот этган шахс йўқ. Мазкур маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси халқаро тиббий санитария қоидасини ратификация қилган, имзолаган. Унга мувофиқ, агар ушбу касалликлар расман Ўзбекистонда қайд этиладиган бўлса, биз бу ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардор қилишимиз керак. Куйдирги 2015 йилда ҳукумат қарори билан тасдиқланган халқаро тиббий санитария қоидаларида ахборот бериш керак бўлган касалликлар сирасида қайд этилган.

    18.07.2022, 19:11   Изоҳ (0)   24038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларга буғдойни биржага ўз вақтида чиқариш бўйича топшириқ берди

    18.07.2022, 18:53

    Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Қораев 70 ёшида вафот этди

    18.07.2022, 18:29

    Ўзбекистонда кадастр ҳужжатлари бўлмаган хонадонларга ер солиғини уч карра ошириб ҳисоблаш амалиёти вақтинча тўхтатиб турилади

    18.07.2022, 18:15

    «Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш — сизларнинг энг устувор вазифангиз». Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчиларига в...

    18.07.2022, 18:11

    Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқаролар бедарак йўқолганини рад этди

    18.07.2022, 17:57

    Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

    18.07.2022, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Жимми, Жимми, ача, ача!”: “Диско раққоси” фильми юлдузлари бугун қаерда ва нималар билан банд?

    Кино | 9 июн, 12:48

    Афғонистон пойтахти 2030 йилга бориб сувсиз қолади — ОАВ

    Дунё | 9 июн, 12:36

    Ўзбекистон тоғли ҳудудларида яна сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:30

    Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:00

    Португалиялик 5 нафар футболчи 2024/25 йилги мавсум 5 та совринни қўлга киритди

    Спорт | 9 июн, 11:55

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Лайфстайл | 9 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.