• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Январь—июнь ойларида 340,7 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан газни қайта ишлаш заводларида табиий газдан суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводидаги табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ўз навбатида 2021 йилга нисбатан 17 минг тонна ортиқ ишлаб чиқаришни ёки 102,6 фоизни ташкил этади.

    Бугунги кунда йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режасини бажариш ҳамда 2022—2023 йиллар куз—қиш мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газни узлуксиз доимий етказиб бериш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва бошқармалар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар тизимли ташкил этилмоқда.

    Хусусан, бугунги кунда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича тегишли мутахассислар томонидан ишлар олиб борилди. Кун исиши қурилмаларнинг технологик жараёнларига салбий таъсирини кўрсатиб, ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайишига олиб келди, қўшимча иссиқлик алмаштириш ускуналари ва ҳаво билан совутиш ускуналарида янги технологик жараёнлар, яъни совутиш тизимини монтаж қилиб, ишга тушириш ҳамда мутахассислар томонидан технологик жараёнларга ўзгартиришлар киритиш натижасида кунлик 50 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширишга эришилди.

    Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунда ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

    Ёз мавсумида кун исиши ўз навбатида технологик жараёнларга ҳамда қурилмаларнинг барқарор ишлашига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида, 1-навбат қурилмаси кириш қисмидаги ҳаво билан совутиш ускунаси атрофига қўшимча совутиш ускунаси монтаж қилинмоқда.

    Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмалари ишлаб чиқариш фойдали иш коэффициентини ошириш мақсадида, 8, 9-сонли газ ҳайдаш агрегатларида помпажга қарши ҳимоя клапанлари Чирчиқ шаҳридаги Dresser-Rand ташкилотида таъмирланиб, қувватларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида, Шўртан нефть ва газ бошқармасидаги газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларида кунлик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмларини 30 тоннага ошириш имкони яратилади.

    Куз—қиш мавсумида қурилмалар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводида кеча-ю кундуз ишлар ташкил этилиб, қурилмаларни таъмирлаш ишлари қисқа муддатда амалга оширилди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғи билан қурилмаларни таъмирлаш учун кеча-ю кундуз ишлар ташкил этиш ҳисобидан, таъмир вақтида қисқариши мумкин бўлган миқдорларнинг олдини олишга эришилди. Шунингдек, қурилмаларни барқарор ишлаш эвазига июнь ойи ўртача ишлаб чиқаришга нисбатан кунлик 35 тонна миқдорлар оширишга эришилди.

    2022 йилнинг январь—июнь ойларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма, заводларида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 319,5 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 340,7 минг тонна ишлаб чиқарилди ва режа бажарилиши 106,6 фоизни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,8 фоиз) ташкил этди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бутун республика бўйлаб ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқарма ва заводларида амалга оширилади. Хорижий ва қўшма корхоналарга ҳам «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича хизмат кўрсатиш эвазига амалга оширилади.Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, республика бўйича хорижий корхоналар билан бирга январь—июнь ойларида 408,5 минг тонна режа белгиланган бўлса, амалда 427,8 минг тонна ишлаб чиқаришга эришилган, режа 104,7 фоизга бажарилган.

    Республикадаги хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан доимий ҳамкорликда амалий ёрдам бериб келинмоқда.

    Ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни реализация қилиш январь—июнь ойларида республика истеъмолчиларига 378,6 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 399,5 минг тонна етказиб берилган. Режа бажарилиши 105,5 фоизни ташкил этган.

    Шу билан бирга, биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ келишилган жадваллар асосида етказиб берилиши таъминланмоқда. Ҳисобот даврида 297,2 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 297,3 минг тонна режага нисбатан 100 фоиз (ўсиш суръати 106,3 фоиз) етказиб берилди.

    2019—2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига ҳар йилига қўшимча етказиб бериш ҳажмлари оширилиб борилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида 224,2 минг тонна етказиб берилган бўлса, ўртача кунлик 1,2 минг тоннани ташкил этган. 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида эса 297,3 минг тонна етказиб берилган, бу ўз навбатида бир кунда ўртача 1,6 минг тоннани ташкил этган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқарма ва заводлари томонидан суюлтирилган газни сифатли ва жаҳон стандартларига мос кўрсаткичларда етказиб бериш, ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    18.07.2022, 19:30   Изоҳ (0)   9464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради» — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2022, 19:26

    «Куйдиргидан тўлиқ даволаниб кетиш мумкин ва ҳеч қандай асорат қолмайди» — Нурмат Отабеков

    18.07.2022, 19:11

    Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларга буғдойни биржага ўз вақтида чиқариш бўйича топшириқ берди

    18.07.2022, 18:53

    Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Қораев 70 ёшида вафот этди

    18.07.2022, 18:29

    Ўзбекистонда кадастр ҳужжатлари бўлмаган хонадонларга ер солиғини уч карра ошириб ҳисоблаш амалиёти вақтинча тўхтатиб турилади

    18.07.2022, 18:15

    «Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш — сизларнинг энг устувор вазифангиз». Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчиларига в...

    18.07.2022, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.