Луис Суарес ва Сеск Фабрегас «Барселона» базасида шуғулланмоқда, дея хабар беради Diario Sport.
Иккала футболчи ҳам эркин агент мақомида.
«Барселона» ўз собиқ футболчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги жамоа топгунича базада шуғулланиб туришга рухсат берган.
Суарес 2014—2020 йиллар давомида «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилган. Фабрегас эса каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. 16 ёшида «Арсенал»га йўл олган ярим ҳимоячи 2011 йилда «Барселона»га қайтган.
Изоҳ (0)