«Барселона» бош мураббийи Хави Эронга ташриф буюргани учун АҚШга қўйилмади.
Каталонияликлар яқин орада мавсумолди турне учун АҚШга учиб кетади, бироқ бош мураббий жамоа билан бирга бўлмайди.
Дастлаб, «Барселона» паспортидаги муаммо сабаб Хави уча олмаганини хабар қилганди.
Mundo Deportivoнинг маълум қилишича, Хави Эронга ташрифи туфайли АҚШга киришга рухсат берилмаган. Испаниялик мутахассис футболчилик пайтида Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида тўп сурган вақтида уч марта мамлакатга ташриф буюрган.
Хави АҚШга кириш учун махсус рухсат олиши кутилганди, аммо сўнгги дақиқаларда унга рад жавоби берилди. «Барселона» ушбу муаммони ҳал қилиши учун душанбагача кутиши лозим бўлади.
Изоҳ (0)