Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиядан қилинаётган импорт ҳажми Ўзбекистонда нархларнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида саволлар мавжуд. Уларга Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари жавоб беради.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 7 фоизга яқини Туркиянинг ҳиссасига тўғри келади.

2018 йилдан бошлаб Туркияда инфляция тез суръатлар билан ўса бошлади. 2021 йилда у 19,6 фоизга етди (2017 йилда 11,4 фоиз). Бу йил инфляциянинг 60,5 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

ПМТИ экспертлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлган 5 та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан импорт инфляциясини ҳисоблаб чиқди.

Ҳисоб-китоблар 11 фоизга тенг умумий инфляциянинг 2,73 фоизли пункти Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан қилинаётган импорт ҳажмига боғлиқ эканини кўрсатди.

 

Фоизли пункт — иккита фоиз кўрсаткичи ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Туркиядан импорт қилинган инфляция тахминан 0,28 фоизли пунктга тенг.

Агар сўмнинг девальвация даражаси меъёрдан юқори бўлса, бу рақамлар ошиши мумкин. Бу эса валюта курси барқарорлигини таъминлаш воситаларини такомиллаштиришни талаб қилади.‌‌

Аввалроқ Туркияда нархларнинг ошиши яна бир рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?