Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Навбаҳор» ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Фото: «Навбаҳор»

Фото: «Навбаҳор»

Metaratings нашрининг ёзишича, «Рубин» Ашурматовга қизиқиш билдирмоқда. Рустамга даъвогарлик қилаётганлар рўйхатида Россиянинг бошқа клублари ҳам бор, аммо футболчи учун курашда «Рубин» фаворит ҳисобланади.

Маълумот учун, 26 ёшли Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасида 19 та ўйин ўтказган. У бунгача «Бунёдкор», шунингдек, Кореянинг «Кванжу» ва «Канвон» клублари шарафини ҳимоя қилган. Transfermarkt портали футболчини 750 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ «Рубин»нинг ўзбекистонлик яна бир футболчи – «Бунёдкор»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиевга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар