Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида ўтказилган брифингда 2022 йилда давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Давлат дастурига асосан, Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Президентнинг тегишли қарори билан Ис'ҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолияти ташкил этилган.

Шунингдек, давлат дастурининг 213-бандида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Бу борада «Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...