• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Оломонга билмай қўшилиб қолдим», «Қизиқиб қўшилгандим, пушаймонман». Нукусдаги намойиш иштирокчилари

    Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 2022 йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15:00 ларда бошланган тўполон кўп ўтмай марказий деҳқон бозори ёнидаги намойишга айланди. Шаҳар кўчалари намойишида минглаб оломон тўпланди. Шундан сўнг жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан тартиббузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилди.

    Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукусга борди ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда президент Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини айтди. 3 июль куни Шавкат Мирзиёев яна Нукусга бориб, видеоселектор ўтказди. Давлат раҳбарининг мурожаатидан кейин вазият барқарорлашгани, ҳаёт ўз маромига қайтаётгани маълум қилинди. Бош прокуратура «Мени Қорақалпоққа бош қилиб, изимдан юришингизни сўрайман», дея халқни митингга чорлаган блогер ва бошқаларни Конституциявий тузумга тажовузда айблади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган намойиш иштирокчилари ноқонуний митингга билмай қўшилиб қолганини, айни кунда қилган ишидан пушаймон эканини айтмоқда.

    «Ноқонуний намойишга билмасдан қўшилиб қолдим»

    Ш.Ж.

    Ш.Ж.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ш.Ж. ноқонуний намойишга ўзи билмаган ҳолда қўшилганини, айни пайтда пушаймонлигини айтмоқда.

    «Асли Кегейлиданман. Ўша куни Нукусга гилам дўконига ишга кириш учун келгандим. Деҳқон бозори олдида юз берган ноқонуний намойишга билмасдан қўшилиб қолдим. Бозорга ‘маршуткаъда уйга қайтиш учун боргандим. Одамлар тўпланиб, ‘юринг-юринғ деб бир-бирини тортиб кетишди. Оломондагиларнинг ҳеч бирини танимайман. Ноқонуний намойиш эканлигини билгач, йиғилганлардан ажрала бошладим. Тошкент меҳмонхонаси қаршида мени қўлга олишди. Тенгқурларимга, укаларим ва сингилларимга бундай қилишни тавсия қилмайман. Икки миллат ўртасидаги норозичилик ҳеч кимга керак эмас. Биз икки туғишган халқмиз. Бундай нарсаларга аралашишни ҳеч кимга маслаҳат бермайман», — дейди Ш.Ж.

    «Адашдим, пешонам тошга тегди»

    А.К.

    А.К.
    Фото: «Дарё»

    «Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ўқиб, ‘митинг бўлади’, деган гап-сўзлар ортидан нима бўлар экан деб, қизиқиб, қўшилдим. Ўша куни ишдан қайтаётгандим. Нукус халқаро аэропорти қаршисида намойишчилар бор экан. Мен ҳам уларга қўшилдим. Вақт ўтгани сайин одамлар кўпайиб борди. Аввалига икки киши, кейин тўрт, сўнгра олти ва шундай давом этди. Бу даражагача етиб боради деб ўйламагандим. Кейин билсам бу ноқонуний намойиш экан. Ичи қора одамларнинг иши экан. Бундай ишларга аралашмаслик керак экан. Фарзандларим, оилам кўз олдимга келди. Уларни соғиндим. Ўзбек, қорақалпоқ деб миллат айирмай, бир ёқадан бош чиқариб яшашимиз керак экан.

    Ёвуз кучларнинг мақсади ташқаридан келиб халқнинг ичида келишмовчилик келтириб чиқаришдан иборат экан. Уларда халқнинг бошини бир қилайлик деган мақсад бўлмайди. Тинчликни сақлаш ҳар бир фуқаронинг вазифаси. Бир марта адашдик. Пешонамиз тошга тегди. Қилган ишларимдан пушаймонман. Халқимиздан, қариндош уруғимиздан, президентимиздан кечирим сўрайман», — дейди А.К.

    «Қилган ишимдан пушаймонман, халқимиздан кечирим сўрайман»

    Р.Т.

    Р.Т.
    Фото: «Дарё»

    «Кегейли туманида туғилганман. Ҳозирда Нукусда яшайман. 2 июль куни опамнинг уйига пул олиш учун чиққандим. Чойхонанинг қаршисида намойишга билмай қўшилиб қолдим. Нукус халқаро аэропорти ёнида мени қўлга олишди. Аслида намойишчиларга ўзим билмаган ҳолда қўшилгандим. Икки соат улар билан юргач, улардан ажралдим. Аммо барибир аэропорт ёнида ушлашди. Қилган ишимдан пушаймонман. Халқимиздан кечирим сўрайман. Бундан буён бу йўлга кирмасликка ваъда бераман», — дейди Р.Т.

    «Ҳозир ўзимиздан уяляпмиз, халқимиздан, президентимиздан кечирим сўраймиз»

    А.Ҳ.

    А.Ҳ.
    Фото: «Дарё»

    «Чимбой туманида туғилганман. Ҳозирда Нукусда яшайман. Ишдан қайтиб, бозорга бордим. Бозордан чиқишда одамлар бақираётганига гувоҳ бўлдим. Велосипедни чеккага қўйиб, нима бўлган экан деб уларнинг ёнига бордим. Оммани таъсири билан оломонга қўшилиб кетдим. Ўшанда тўпланганлар ‘Давлет (Даулетмурат Тажимуратов)ни қўйиб юбор’, деб бақираётганди. Мен ҳам улар билмай қўшилиб қолдим. Ҳозир ўзимиздан уяляпмиз, пушаймонмиз.

    Мени 2 июль куни ишлаётган жойимдан олиб кетишди. Бир кун олдинги воқеаларни телефонимга тасвирга олгандим. Ҳозир шунга пушаймон бўляпмиз. Халқимиздан, президентимиздан кечирим сўраймиз. Қилган ишимиз нотўғрилигини тушундим», — дейди А.Ҳ.

    15.07.2022, 17:08   Изоҳ (0)   80900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электр узатиш тармоқлари янги тизимга ўтказилиши маълум қилинди

    15.07.2022, 16:47

    Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    15.07.2022, 16:31

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига еттинчи кун кўтарилди

    15.07.2022, 16:23

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    15.07.2022, 15:34

    Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқим янада кўпайтирилади

    15.07.2022, 15:27

    Танзила Норбоева ва Сердар Бердимуҳамедов парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    15.07.2022, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.