• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +31°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Каллам қизиб кетганди, чидаб туролмадим». Яккабоғлик чавандоз ўғли билан ишқий муносабатда бўлган аёлни нега қамчилаганини айтди

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 38 ёшли аёл бир нечта эркак томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташлангани хабар берилганди. Севимли каналининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, аёл қамчи билан калтакланган.

    «Жабрланувчининг мурожаатига кўра, ҳолатни ўрганиб чиққанимизда воқеа 2022 йилнинг 9 июль куни кечаси соат 23:00 атрофида содир бўлгани аниқланди. Аёл ўзидан 10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бу эса ўғлини уйлантирмоқчи бўлган хонадон эгаси ва йигитнинг қариндошларига маъқул келмаган. Шу боис, аёл ўша йигит хонадонига олиб борилиб, йигитнинг ака-укалари томонидан калтакланган», — дейди Яккабоғ туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Дилафрўз Мирзаева.

    Лавҳа муаллифининг аниқлаштиришича, аёлни эри ва унинг қариндошлари калтаклагани ҳақидаги дастлабки маълумот нотўғри.

    «Гап шундаки, эридан ажрашган аёлнинг ўзидан ўн ёш кичик бола билан ишқий муносабати йигитнинг ака-укалари ғазабини келтиради. Берилган тушунтиришлар, огоҳлантиришлар кор қилмагач, йигитнинг ака-укалари аёлни жазолашга қарор қилади. Ва аёлни уйига олиб келиб, йигит ва аёлнинг оёқ-қўлини боғлаб, тонгга қадар калтаклашади», — дейди лавҳа муаллифи.

    Воқеа содир бўлган «Янги ҳаёт» маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Дилшода Умрзоқованинг маълумот беришича, аёл ва ёш йигитнинг қилмиши кўпчиликка маълум бўлгач, уларга тўғри маслаҳат берилган. Аммо фойдаси бўлмаган.

    Тонгга қадар калтакланган аёл танишлари кўмагида шифохонага олиб борилган.

    «Аёл шифохонамизга оғир аҳволда келтирилганди. Ҳатто саволларимизга ҳам карахт аҳволда жавоб қайтарганди. Синган жойлари йўқ, фақат юмшоқ тўқималарига жароҳат етказилган. Беморда ёпиқ бош мия шикасти, бош мия чайқалиши, бошнинг иккала чакка тепа соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши ва  шилингани кузатилган. Шунингдек, унинг танасида тирналган жароҳатлари бор эди», — дейди шифокор.

    Лавҳада қўшимча қилинишича, 28 ёшли йигит ва 38 ёшли аёлнинг муносабатига тўрт йил бўлган.

    «Менга унаштирилган қизига телефон қилиб, унинг хотини эканимни айтишимни тайинлади. Ва бу ишни амалга оширдик», — дейди калтакланишига сабаб бўлган воқеа келиб чиқишини изоҳлаган аёл.

    Журналист саволларига жавоб берган йигитнинг акаси отасининг топшириғи билан укаси ва аёлни топиб, уйига олиб борганини айтиб, «мен уларни топиб, отамга олиб бориб бердим, қолганини билмайман», дейди.

    «Ўзим чавандозман. Олдиндан уйимда қамчи бўлган. Аёл додлади, аммо менинг каллам қизиб кетгани учун чидаб туролмадим», — дейди аёлни қамчи билан калтаклаган ота.

    Мазкур воқеа ҳақида фикр билдирган вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Каромова аёлнинг ҳуқуқини ҳимоялаш учун судга мурожаат қилинганини айтган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми «а» (жисмоний азоб бериб, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) банди билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: 

    • Самарқандда икки эркак қўшни аёлни калтаклади
    • Бухорода 11 ёшли қизга гап отган руҳий хаста йигит қизнинг отаси томонидан калтакланди

    14.07.2022, 17:02   Изоҳ (0)   73480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади

    14.07.2022, 16:54

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди

    14.07.2022, 16:52

    Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ўртасида тор доирада учрашув ўтказилди

    14.07.2022, 16:48

    Кўксаройда Сердар Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    14.07.2022, 16:32

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун кўтарилди

    14.07.2022, 16:24

    Фарғонада фуқаронинг шахсий фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 2 минг доллар сўраган аёл ушланди

    14.07.2022, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53

    Ғазо шаҳрида 18 кун ичида мингдан ортиқ бино вайрон қилинди

    Дунё | 26 август, 08:43

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.