Навоий вилояти Навбаҳор туманида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасига тоифа қўшиб бермоқчи бўлган собиқ мураббий ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум бўлишича, «Ватанпарвар» ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби собиқ мураббийи Т.Қ. фуқаро Ж.га автомактабда бўлиб ўтаётган ўқув гуруҳига уни навбатсиз киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига «Д» ва «Й» тоифасини қўшишни ваъда қилган.
Эвазига 3,3 миллион сўм ва 200 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)