Наманган вилояти Давлатобод туманида 11 июль куни йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат машинаси бошқа машинага урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 19:00 да Давлатобод туманида хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторига бириктирилган Lacetti хизмат автомашинаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia автомобилининг ўнг ён томонига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки автомобиль техник шикастланган. Ҳайдовчи ва йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)