• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган андижонлик аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган андижонлик аёл турмуш ўртоғининг даъво аризасига асосан тўрт нафар фарзандига бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, икки йил аввал Фарида Турсунова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) рашк оқибатида келиб чиққан можаро ортидан турмуш ўртоғини ўлдиришга қасд қилган. Бунинг учун 30 минг долларга қотил ёллаб, келишилган маблағнинг маълум қисми ҳамда тилла тақинчоқларни дастлабки тўлов сифатида «суиқасд ижрочиси»га бераётган чоғда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ҳукми билан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қотилликни ниҳоясига етказа олмаган аёл Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шундан сўнг маҳкуманинг турмуш ўртоғи Алишер Мансуров фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига аёли айни пайтда қамоқда эканлиги, ушбу ҳолат фарзандларининг руҳияти ва келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдириб, Фарида Турсуновани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб, даъво ариза киритган. Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар тўрт нафар қиз фарзандларига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

    Вилоят суди судьяси Гулнорахон Асранованинг қайд этишича, кейинчалик жавобгарнинг вакили фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти келтирган.

    «Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она ўз болаларининг ҳаёти ва соғлиғига ёки эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланган. Даъвогарнинг апелляция инстанцияси суди мажлисида сўралган вояга етмаган фарзандлари ўз тушунтиришларида отаси билан яхши яшаб келаётганликларини, онаси билан кўришишни истамасликларини, онаси билан бирга яшаган даврида уларни кўп марта урганлигини, отасини ўлдирмоқчи бўлганлигини, ҳатто онасининг бошқа қариндошлари билан ҳам кўришишни истамасликларини баён қилган. Шу сабабли вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирилмади», — дейди Гулнорахон Асранова.

    Мавзуга доир: Фарғонада ОИТСга чалинган аёл фоҳишалик билан шуғулланиб юргани аниқланди

    11.07.2022, 22:56   Изоҳ (0)   57372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «қизил»га ўтган «КамАЗ» ҳайдовчиларига чора кўрилди

    11.07.2022, 22:24

    Тошкентда EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    11.07.2022, 22:10

    Намангандаги савдо дўконида ёнғин юзага келди (видео)

    11.07.2022, 21:21

    Uzbekistan Airways 14 августгача Тошкент–Боку–Тошкент йўналишида юк ташиш оширилишини маълум қилди

    11.07.2022, 21:08

    Шавкат Мирзиёев масъулларга давлат ходимлари сонини оптималлаштириш вазифасини топширди

    11.07.2022, 20:49

    Ўзбекистондаги банкоматларда нақд пул олиш учун комиссия ошиши мумкин

    11.07.2022, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35

    Депрессияга қарши оддий ва арзон воситалар аниқланди

    Илм-фан | 18 июл, 13:30

    АПЛ ўйинлари 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида қайси телеканалда намойиш этилиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.