Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 7 июль куни 5 нафар аёл ва 2 нафар эркак болалар ўйингоҳидаги аёлларни ҳақоратлаб, калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу қонунбузар шахслар мурожаатчининг турмуш ўртоғи Х.М.ни ҳушидан кетганча уриб кетган.
«Ҳозир турмуш ўртоғимнинг аҳволи жуда ҳам оғир. Бу муштумзўрларга чора кўрилишини сўрайман», — дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)