• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    40 миллион сўмгача субсидия: Қандай қилиб кам фоизли ипотека кредитларини олиш мумкин?

    Бугунги кунда банклар томонидан қатор ипотека кредитлари таклиф этилмоқда. Бу турдаги кредитлар фоиз ставкалари, молиялаштириш манбалари ва имтиёзларига кўра фарқланади.

    «Дарё» қандай қилиб кам фоизли ипотека кредитларини олиш ва уларда қандай имтиёзлар борлиги тўғрисида сўз юритади

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ипотека кредитлари бўйича фоизлар уларнинг ресурс манбасидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқ қилади:

    • Банкларнинг ўз маблағлари — 22-26 фоиз;
    • Янги тартиб доирасида Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар — 17-19 фоиз;
    • Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари — 18 фоиз.

    Янги тартиб доирасида Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва банкларнинг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

    Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари қандай шартлар асосида берилади?

    Бу турдаги ипотека кредитлари Ўзбекистон президентининг қуйидаги фармонларига кўра ажратилади:

    • Ўзбекистон президентининг 2019 йил 28 ноябрь санасидаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони;
    • Ўзбекистон президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони.

    Янги тартибдаги ипотека кредитлари 20 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади. 

    Бу турдаги кредит бирламчи уй-жой бозорида хонадон сотиб олиш, якка тартибда уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилишга мўлжалланган. Мижоз ўз хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли даврдан ҳам фойдаланиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Янги тартиб доирасида қанча миқдорда ипотека кредитини олиш мумкин?

    Янги тартиб доирасида ҳар бир ҳудуд бўйича уй-жой ҳисобланган қиймати, бошланғич бадал ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори учун тегишли меъёрлар белгиланган. 

    Агарда сотиб олинадиган уй-жойнинг бозор нархи белгиланган қийматдан юқори бўлса, қуйида келтирилган кредит суммасидан ошган барча қисмини қарз олувчи ўз ҳисобидан, ёки бошқа ипотека кредити расмийлаштириш орқали қоплаши мумкин:

    • Қишлоқ жойларда нархи 280 млн сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 238 млн сўмгача;
    • Вилоят шаҳарларида нархи 364 млн сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 309 млн сўмгача;
    • Тошкент шаҳрида нархи 399 млн сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 339 млн сўмгача;

    Уй-жой нархининг белгиланган меъёрдан ошган қисмини қоплаш учун олинадиган бошқа ипотека кредити фоизлари ва шартлари янги тартиб доирасида ажратиладиган кредитлардан фарқ қилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ипотека кредитлари учун қандай гаров мулклари таъминотга олинади?

    «Ипотека тўғрисида»ги қонунга асосан, бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари таъминотига сотиб олинаётган уйнинг ўзи қўйилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити ажратишда таъминот сифатида фуқароларга тегишли бўлган якка тартибдаги уй-жойнинг ўзи ёки бошқа турдаги таъминот турлари тақдим этилиши лозим.

    Ушбу ҳолатда бошқа таъминот қўйилган бўлса, якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг, ипотека кредити бўйича таъминот ушбу уй-жой гаровига алмаштирилади.

    Ипотека кредитини олиш жараёнида қарз олувчидан қандай харажатлар талаб этилади:

    •  нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;
    •  квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;
    •  суғурта қилиш бўйича харажатлар.

    Янги тартиб доирасида фуқаро кредит олиш учун банкка қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?

    • Кредит ажратилиши юзасидан ариза;
    • Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг паспорт нусхаси;
    • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг (агар мавжуд бўлса) даромадлари ҳақидаги маълумотнома:
    • уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома;
    • сотиб олинаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари.

    «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» маблағлари ҳисобидан ипотека кредити олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

    •  қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспорти асл нусхалари;
    •  дастлабки олди-сотди шартнома;
    •  мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳисобот (иккиламчи бозор учун);
    •  қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;
    •  мавжуд уй-жойларни таъмирлаш учун смета ҳужжатлари.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ипотека кредитларини тўлаш учун қандай имтиёзлар мавжуд?

    Субсидиялар дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланади. Бунда:

    • Қишлоқларда 28 млн сўмгача; 
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 36,4 млн сўмгача; 
    • Тошкент шаҳрида 39,9 млн сўмгача қоплаб берилади

    Масалан, агарда ипотека кредити фоиз ставкаси 18 фоизни ташкил этса, мижоз дастлабки беш йил мобайнида фоиз тўловларининг 10 фоиз қисмини ўз ҳисобингиздан, 8 фоиз қисмини давлат субсидиялари ёрдамида тўлаши мумкин бўлади.

    Субсидиялар айнан кимларга тўланади?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига асосан 30 ва ундан юқори балл тўплаб, субсидия хабарномасига эга шахсларга ажратилади.

    Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича бир оилага фақат бир марта берилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Субсидияга эга бўлиш учун қаерга мурожаат қилиш зарур?

    18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофавий тарзда ариза бериши мумкин.

    Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари қуйидаги 14 та банк томонидан ажратилади: 

    • «Миллий банк»; 
    • «Ўзсаноатқурилишбанк»; 
    • «Капиталбанк»; 
    • «Алоқабанк»; 
    • «Ҳамкорбанк»; 
    • «Халқ банки»; 
    • «Ипотекабанк»; 
    • «Туронбанк»; 
    • «Ипак йўли банк»; 
    • «Ориент финанс банк»; 
    • «Асакабанк»; 
    • «Агробанк»; 
    • «Қишлоқ қурилиш банк»; 
    • «Микрокредитбанк».

    Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан кредитлар қуйидаги 7 та тижорат банки томонидан ажратилади: 

    • «Ипотекабанк»; 
    • «Асакабанк»; 
    • «Ўзсаноатқурилишбанк»; 
    • «Агробанк»; 
    • «Туронбанк»; 
    • «Қишлоқ қурилиш банки»; 
    • «Ҳамкорбанк».

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотлардан фойдаланилди

    12.07.2022, 22:42   Изоҳ (0)   70982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    TashRush дастури эффекти — Ўзбекистонда янги ташкил этилган чет эл IT компаниялари сони кескин ошмоқда

    12.07.2022, 19:57

    Ўзбекистонда Россия компаниялари сони кескин кўпайди

    12.07.2022, 16:54

    Марказий банк банкоматларда нақд пул ечиш учун комиссия 3 фоизгача оширилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    11.07.2022, 20:11

    Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 10 млрд сўмга аукционга қўйилди

    10.07.2022, 19:51

    Тошкентдаги 3 хонали хонадон бошланғич нархидан 2 баробар қимматга сотилди

    08.07.2022, 19:39

    Даладан дастурхонгача. Ўзбекистонда қовун ва тарвузлар қандай етиштирилади?

    08.07.2022, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.