• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Даладан дастурхонгача. Ўзбекистонда қовун ва тарвузлар қандай етиштирилади?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда қовун ва тарвузлар қандай етиштирилиши ҳақида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2022 йилда Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 158 минг 894 гектар майдонга тарвуз ва қовун экинлари экиш белгиланган.

    Бугунги кунга қадар асосий майдон, боғ-ток қатор оралари ва лалми ерларга 114 минг 790 гектар полиз экинлари экилган. 

    Ушбу майдонлардан жами 510,9 минг тонна маҳсулот етиштирилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган 30,1 минг гектар майдонга полиз экинлари экилди. 

    Йил бошидан бери 74,7 минг тонна қовун ва 431,6 минг тонна тарвуз етиштирилган.

    Қовун: навлари, етиштириш ва ҳосилни йиғиб олиш

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Уруғи ва кўчатидан етиштириш 

    Қовун етиштиришда юқори тоифа ва синфларга мансуб, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаган уруғ танлаб олинади. 

    Ўзбекистоннинг марказий қисмидаги вилоятларда қовун уруғларини махсус плёнка халтачаларга экиш март ойининг дастлабки ўн кунлигида бошланади. 

    Жанубий вилоятларда 10-15 кун олдин, шимолий вилоятларда эса 10-15 кун кеч бажарилади. Шунингдек, қовунни кўчати орқали етиштириш эса, ундан эрта ҳосил олишга имкон беради. 

    Кўчатлар махсус кўчатхоналарда тайёрланади. Иссиқхоналар йўқ шароитларда кўчатларни етиштириш учун чуқурлиги 0,8 см, кенглиги 1-1,2 метр ва узунлиги ихтиёрий равишда хандақлар қазилади. 

    Хандақларга 15-20 см қалинликда чиримаган гўнг, унинг устига 20 см қалинликда эланган тупроқ солинади ва полиэтилен плёнка тортилиб ҳар 10×10 см оралиқда тешиб чиқилади. 

    Очиқ далага экишга бир ҳафта қолганда кўчатхона дарчалари очилиб, ўсимликлар ташқи муҳитга чиниқтириб борилади.

    Қовун экиладиган ерлар 

    Ўзбекистоннинг барча тупроқлари қовун ўстириш учун яроқли ҳисобланади. У қуёш нури ҳамиша тушиб турадиган, унумдор, енгил қумоқ бўз тупроқли ерларда яхши ўсиб, сифатли юқори ҳосил беради ва фузариоз сўлиш касаллигига кам чалинади. Ўтлоқли ерларда эса, қовун мўл ҳосил бермайди.

    Парваришлаш 

    Ушбу экинни яганалаш, тупроқни юмшатиш, озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш орқали уни парвариш қилинади.

    Қовун етиштиришни тезлаштиришнинг энг самарали усули очиқ ерларга экинни кўчатдан экишдир. 

    Қовуннинг ёш илдиз қисми ўта нозик бўлиб, зарарланишга жуда мойил бўлади. Шунинг учун кўчатни жойдан жойга кўчириб, тувакциз усулда етиштириш мумкин эмас.

    Қовун навлари: 

    Ўзбекистонда қовуннинг «Маҳаллий сариқ ҳандалак», «Кўк каллапўш», «Кичкинтой», «Оби-новвот», «Кўктинни-1087», «Оқ уруғ-1137», «Шакарпалак-2580», «Суюнчи-2», «Зар гулоби» каби навлари етиштирилади.

    Касалликлари

    Ўзбекистонда энг кўп зарар келтирадиган қовун касалликлари ризоктониоз, фузариоз сўлиш, ун-шудринг ва бошқалар, зараркунандалардан қовун майса пашшаси ва қовун пашшаси, полиз шираси, ўргимчаккана, кемирувчи кўкқурт тунлами кабилардир. 

    Касалликларга қарши курашиш учун эса, ўз вақтида агротехник тадбирларни ўтказиш лозим.

    Ҳосилни йиғиш 

    Ширинлиги тилни ёрадиган қовунни пишиб-етилганларини танлаб олиниб, палагидан узилади. Қовун ҳосили одатда бир мавсумда икки-уч марта йиғиб олинади. 

    Кеч муддатда экилган кечки навлар эса бир марта йиғиштирилади. Ушбу ҳосилни узоқ муддат сақлаш учун, далада узилгандан кейин 3-4 кун қуёшда тоблаб, сўнгра омборхоналарга жойланади. Ҳар 15-20 кунда маҳсулотлар ҳолати қараб борилади.

    Тарвуз: камқонликка даво, нурланишдан ҳимояловчи иссиқсевар экин

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Уруғи ва кўчатидан етиштириш 

    Тарвуздан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаган уруғлар экилади. 

    Уруғларнинг униб чиқишини тезлаштириш ва 100 фоиз натижага эришиш учун экиш олдидан мис купороси 0,5-1,0 фоизли эритмасида 1 соат давомида ивитиб олинади.

    Тарвузни парваришлаш 

    Ушбу полиз экинини парваришлаш ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишдан иборат.

    Эртаки тарвуз маҳсулотларини тупроқни мулчалаш, экинни кўчатдан экиш, вақтинчалик плёнка-ёпқич остида кўчатидан ва уруғидан мулчалаб экиш, ҳимояланган иситиладиган ва иситилмайдиган иссиқхоналарда етиштириш каби усуллар ёрдамида етиштирилади.

    Тарвуз қурғоқчиликка жуда чидамли бўлишига қарамай, республика шароитида уни суғориб, парваришлаш керак. 

    Бироқ ҳаддан ташқари сернам тупроқ тарвуз экинига салбий таъсир этади. Сернам тупроқда мевадаги қанд моддаси камаяди, пўсти қалинлашади, ҳар хил замбуруғ касалликларига, жумладан, фузариоз-сўлиш касалига чалинади.

    Навлари 

    Ўзбекистонда тарвузнинг 47 та навлари ҳудудлаштирилган. Шулардан 15 та маҳаллий, қолгани чет эл навларидир. 

    «Дилноз», «Манзур», «Қўзибой-30», «Ҳайит Қора», «Ширин Шарқ неъмати» каби навлар маҳаллий ҳисобланади.

    Ҳосилни йиғиштириш 

    Биринчи ҳосил июнь ойининг учинчи декадасида, иккинчи ҳосил июнь ойининг биринчи ярмида ва учинчиси май ойининг учинчи ўн кунлигида олинади. 

    Такрорий муддатда экилган тарвуз сентябр ойининг учинчи ўн кунлигида етилади ва ёппасига териб олинади. 

    Албатта, тарвузни пишиб етилиш даври об-ҳаво, тупроқ шароити, экиш муддатлари, навларнинг эрта ёки ўртапишарлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.

    08.07.2022, 19:09   Изоҳ (0)   13395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳридаги 3 қаватли бино 7,3 млрд сўмга аукционга қўйилди

    07.07.2022, 23:46

    Twitter ҳар куни 1 миллиондан ортиқ аккаунтларни ўчирмоқда

    07.07.2022, 23:22

    Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 3,1 млрд сўмга аукционга қўйилди

    07.07.2022, 21:33

    Google, ФИФА, General Motors: бутун дунё сунъий интеллектдан қандай фойдаланмоқда?

    07.07.2022, 20:46

    Accor ва Hyper Group Ўзбекистонда 3 та премиум меҳмонхона очади

    07.07.2022, 11:30

    Йилига 100 мингта автомобиль: Жиззахда KIA йиғишнинг 2-босқичи ишга туширилмоқда

    07.07.2022, 04:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.