«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике хонанда Шакира билан муносабатлари бузилишига сабабчи бўлган аёл билан ажрашди.
35 ёшли футболчи хонанда Шакира билан муносабатлари бузилишига сабабчи бўлган официант аёл билан муносабатларини тугатди. Бу ҳақда фотограф Жорди Мартиннинг Telecinco’даги сўзларига таяниб, Marca хабар бермоқда.
Унга кўра, Херард Шакира билан яхши муносабатлар ўрнатмоқчи. Аввалроқ футболчи ва хонанда фарзандларининг васийлиги туфайли судга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинганди.
Пике ва Шакира фарзандлари ҳамда ўз келажаги борасида келишувга эришмоқчи. Бироқ улар ҳамон оила қаерда яшаши кераклиги ҳақида келиша олмаяпти: футболчи Шакира ва болалари Барселонада қолишини истайди, хонанда эса Майами вариантини илгари сурмоқда.
Изоҳ (0)