«Барселона» ярим ҳимоячи Миралем Пьянич билан хайрлашмоқчи, дея хабар бермоқда As.
Қайд этилишича, каталонияликлар бу жараён имкон қадар тезроқ амалга ошишини хоҳлайди.
Шу сабабли 32 ёшли Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси 16 июль куни «Барселона» билан АҚШга бормаслиги мумкин. Жамоа у ерда мавсумга тайёргарлик кўришни режалаштирган.
Маълумот учун, Пьянич ўтган мавсумни ижара асосида Туркиянинг «Бешиктош»ида ўтказди. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)