АҚШ молия вазирлиги Эрондаги жисмоний шахслар, компаниялар ва кемаларга қарши янги санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда «Iran.ru» хабар берган.
Икки нафар жисмоний шахс, 13 та компания ва иккита нефть танкер АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган (Specially Designated Nationals and Blocked Persons Лист (СДН).
АҚШ молия вазирлигининг баёнотида санкцияларнинг Эрон нефти ва нефть маҳсулотларининг ўтказилишига алоқадор жисмоний шахслар ва компанияларнинг бизнес тармоғига тааллуқли экани қайд этилган.
Изоҳ (0)