Президентнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига асосан Қўнғирот шаҳрига ҳаракатланадиган поездлар жадвалига ўзгариш киритилади. Бу ҳақда «Тошкент минтақавий темир йўл узели» хабар қилди.
Қайд этилишича, 10 июлдан Тошкент—Қўнғирот—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 54/53-сонли ҳамда Андижон—Қўнғирот йўналишида ҳаракатланадиган 653-сонли йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ўзгаради. Унга кўра:
- Тошкент—Қўнғирот йўналишида қатновни амалга оширадиган 54-сонли йўловчи поезди 10 июль куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан;
- Қўнғирот—Тошкент йўналишида қатновни амалга оширадиган 53-сонли йўловчи поезди эса 11 июль куни соат 16:37 да Қўнғирот темир йўл вокзалидан;
- Андижон—Қўнғирот йўналишида қатновини амалга оширадиган 653-сонли йўловчи поезди 10 июль куни соат 15:47 да Андижон темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.
- 8 июль куни 11-сонли Бухоро—Тошкент;
- 10 июль куни 55-сонли Хива—Тошкент;
- 11 июль куни 657-сонли Андижон—Қўнғирот;
- 12 июль куни 658-сонли Қўнғирот—Андижон;
- 12 июль куни 3-сонли Қарши—Тошкент;
- 14 июль куни 391-сонли Андижон—Бухоро;
- 15 июль куни 655/656-сонли Андижон—Хива;
- 16 июль куни 656/655-сонли Хива—Андижон;
- 16 июль куни 654-сонли Қўнғирот—Андижон йўналишларида қатновни амалга оширадиган йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгариш киритилади.