Ўзбекистон Миллий банки иккита янги кредит маҳсулотини ишга туширди, ундан кўзланган мақсад корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожланиш имкониятларини яратишдан иборатдир.
Республика минтақаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, рентабелликни ошириш, янги иш ўринлари ва янада қулай кредит маҳсулотларини яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркорларга кўмак” кредитлаш дастури доирасида банкнинг корпоратив мижозлари қулай шартларда асосий воситаларни харид қилишлари ёки айланма маблағларни тўлдиришлари мумкин:
- Кредит миқдори — 10 миллиард сўмгача;
- Фоиз ставкаси — 24%.
Кредит муддати:
- Инвестицион кредитлар учун — 60 ойгача;
- Айланма маблағларни тўлдириш учун — 18 ойгача.
15 дан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда фоиз ставкаси 1% га, 20 ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда эса 2% га камаяди.
Шунингдек, яна бир янги маҳсулот – экспорт шартномалари бўйича тақдим этиладиган “Халқаро факторинг” ҳам эълон қилинди. Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда сотадиган ишлаб чиқарувчилар ҳамда таъминотчилар учун хизмат тури.
Батафсил маълумот билан сайтда танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)