1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЛУКОИЛ ҳомийлиги ва кўмагида болалар ансамбллари, ёш ижрочилар ва эстрада юлдузлари иштирокида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ёш истеъдодлар фестивали бўлиб ўтди. Бу йилги концерт “Биз фарзандларимиз келажаги учун” шиори остида ўтказилди.
Болаларни ҳимоя қилиш куни байрами оқшомида Халқлар дўстлиги саройи майдони ёрқин чироқлар билан ёритиб, ёш иқтидорли болалар ва ижрочиларнинг чиқишларини завқ билан томоша қилишни истаган минглаб томошабинларни жамлади. Майдон узра болаларнинг жарангдор овозлари янграганида, йиғилганлар уларни олқишларга кўмди.
Ҳаракатли рақслар, жўшқин миллий мусиқалар, классик операдан тортиб, ҳип-ҳоп ва рок мусиқасигача бўлган турли жанрлардаги чиқишлар дастурни бой ва қизиқарли бўлишига ҳисса қўшди. Фестивалнинг ҳақиқий кашфиёти янги номлар бўлди. Фестивал қатнашчиларига ЛУКОИЛ компаниясининг иштирок этганлик тўғрисидаги дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
ЛУКОИЛ кўмагида тўртинчи бор ўтказилаётган ёш истеъдодлар фестивали Тошкент жамоатчилигининг севимли тадбирларидан бирига айланди. Фестивал ижодини энди бошланаётган санъаткорларга ўзларини танитишга, мамлакатнинг асосий концерт саҳнасида ўз кучларини синаб кўришга ва келгусида мухлисларнинг қалбини забт этишига замин ҳозирлайди. Концертга Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернат тарбияланувчилари ҳам таклиф этилди. Ёш истеъдод эгаларининг чиқишлари, рақс ва вокал ижролари турли интерфаол ўйинлар ва танловлар болаларга манзур бўлди. Болаларнинг севимли санъаткорлари билан учрашуви улар учун ҳақиқий сюрприз бўлди- Мухлисалардан қолдирилган изоҳ
“Фарзандларимизнинг бахтли ва соғлом бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак, биз бир неча йилдан бери ушбу концертда қатнашиб келамиз, иқтидорли болалар кўплигини билиб, уларни профессионал саҳнада кўриш жуда завқли ва қувонарли, ташкилотчиларнинг Меҳрибонлик уйлари болаларига бўлган эътибори ҳам таҳсинга сазовор, дунёдаги барча болаларнинг бахтли ва унитилмаслик болалиги бўлишини, ҳар бир бола соғлом вояга етишини ва биз, катталарнинг ғамхўрлиги остида улғайишларини истардим”, дея изоҳ берди томошабинлардан бири.
Болаларни ҳимоя қилиш куни ёш авлодга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишнинг рамзий кунига айланди. Кўп йиллар давомида “ЛУКОИЛ Uzbekistan Оператинг Company” компанияси ҳам ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. ЛУКОИЛнинг болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий фаолияти ҳар йили байрамлар ташкил этиш билангина чекланмайди. ЛУКОИЛ хайрия лойиҳаларининг аксарияти ногирон, оғир касалликларга чалинган болалар, меҳрибонлик уйлари ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. ЛУКОИЛ болалар тиббиёт муассасаларига, хайрия ва жамоат фондларига ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, компания томонидан республика ихтиёрига учта болалар боғчаси совға қилинган бўлиб, уларнинг иккитасида бемор болаларни реабилитация қилиш марказлари ҳам мавжуд. Шунингдек, Тошкент, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бир нечта мактаб-интернатлар таъмирланиб, жиҳозланди.
Болалар умрининг энг қадрли неъматидир. Биз бор меҳримизни, кучимиз ва имкониятларимизни уларни соғлом ва бахтли тарбиялаш, уларга муносиб таълим бериш ва ҳаётда ўз йўлларини топишлари учун кўмаклашишга йўналтирамиз. Улар қандай дунёда яшашлари ҳам бизга боғлиқ. Биз фарзандларимизнинг келажаги учун масъулмиз!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)