Тошкент ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозори ташкил этилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/06/03/chor-SaG5Y26T.jpg)
Унга кўра, давлат раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда тадбиркорлар томонидан билдирилган:
- хорижий давлатлардан келадиган пенсия ёшидаги сайёҳларнинг Ўзбекистонда олти ойгача визасиз бўлиши тартибини ишлаб чиқиш;
- камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кунлик бизнес тадбирни ташкил қилганларга тадбирдан олинган даромад солиғини 50 фоизга камайтириш, қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариш тизимини жорий қилиш;
- Тошкентдаги “Чорсу” бозори ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозорини ташкил этиш;
- болалар оромгоҳларини хусусий шериклик асосида ривожлантириш каби фикрларни чуқур ўрганиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди.
Ўз навбатида, президент соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашини тузишни таклиф қилди. Бу ташаббус учрашувда иштирок этган туризм соҳаси вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.
Изоҳ (0)