Тошкент шаҳри Сергели туманида МЧЖга тегишли қурилиш маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Э.С. МЧЖ собиқ омбор мудири А.Ш. ва бошқалар корхона раҳбарининг хабардорлигисиз 641 миллион сўмлик бетон маҳсулотларини сотиб юбориб, пул маблағларини кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: