2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 фоизга ошган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ортмоқда.
Таққослаш учун 2021 йилда бу кўрсаткич ўртача 1,9 минг кишига тенг бўлган.
Апрелда йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоиз эди ва доимий аҳоли кунига 1,8 мингга кўпаяётган эди.
Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган.
Аввалроқ Ўзбекистонда қанча киши ишга муҳтожлиги айтилган эди.