«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг нега ҳамон «Манчестер Юнайтед»га ўтмаётгани сабаби аниқ бўлди.
«Барселона» футболчини 65 миллион еврога сотишга рози бўлди, ундан ташқари каталонияликлар 25 миллион евро бонус сифатида олиш мумкин.
The Telegraph’нинг ёзишича, каталонияликлар 25 ёшли футболчига ўтган мавсумдаги маош ва бонуслар бўйича қарздор. Де Йонг пандемия сабабли тўловларни кечроқ олишга рози бўлган. Шунинг учун нидерландиялик футболчининг манкунианликлар сафига ўтишида муаммолар юзага келмоқда.
Манбага кўра, ярим ҳимоячининг маоши йилига 14 миллион еврони ташкил этади.
2020/21 йилги мавсумда у маошидан 11 миллион, 2021/22 йилги мавсумда эса 5 миллион кечиктирилишига рози бўлганди. Шу тариқа каталонияликлар Фрэнкига 16 миллион евро тўлаб беришига тўғри келади.
Шунингдек, «кўк-анорранглилар» де Йонгдан 4 миллион евро миқдоридаги бонус қарзи ҳам бор. Ушбу тўлов футболчи икки мавсум давомида жамоанинг камида 60% ўйинида иштирок этганлиги учун берилади.