Тошкент вилояти Бектемир туманида аҳолидан йиғилган бадал пулларини ўзлаштирган ширкат раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Унда «I.Л.», «У.С.» ва «Э-С.» номли хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари ва бошқалар аҳолидан йиғилган жами 275,3 миллион сўм мажбурий бадал тўловларини кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Навоийда 150 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилингани аниқланди
- Самарқандда 830 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган жамият раҳбари аниқланди
- Андижонда 50 нафар фуқаро учун сохта маълумот тайёрлаб, 122,5 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари ушланди
Изоҳ (0)