«ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи Кристоф Гальтье парижликлар бош мураббийи бўлиш учун доим асосий номзод бўлганини таъкидлади.
Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига 55 ёшли мутахассис олиб келинди.
Мураббий ёнимда ўтирган бўлса ҳам мендан Зизу ҳақида сўрашингиз кулгули.Аввалроқ Зидан «ПСЖ» такфлини рад этгани хабар қилинганди. Парижликлар Кристоф Гальтьени бош мураббий сифатида таништирди. Гальтье парижликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.Охирги интервьюда айтиб ўтганимдек, биз Зидан билан ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Уни футболчи сифатида, мураббий сифатида ҳурмат қиламан, бироқ у билан ҳеч қаҳон музокара олиб бормаганмиз. Кристоф Гальтье биз янги мураббий излашни бошлаган кунимиздан буён доим асосий номзод бўлиб келган.
У шу ерда ва мен бундан фахрланаман. Бу мавзу ҳақида энг охирги савол берилди деб умид қиламан.
Носир ал-Ҳелайфи, «ПСЖ» президенти
Изоҳ (0)