«Милан» Златан Ибраҳимович билан янги шартнома борасида келишиб олди.
Sky Sport Italia хабарига кўра, келишув 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Швециялик ҳужумчининг маоши эса йилига 1—1,5 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, самарали ҳаракатлардан келиб чиқиб, қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилади.
Аввалроқ томонларнинг келишувни узайтириш борасида музокараларга киришгани ҳақида хабар берилганди.
40 ёшли ҳужумчи май ойи охирида тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди, шу сабабли у яна камида олти ой давомида майдонга туша олмайди.
Златан 2021/22 йилги мавсум А Серияда 23 та ўйинда иштирок этиб, 8 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)