Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушда иштирок этаётган «Шарқ» ва «Ғарб» гуруҳлари ўз вазифаларини бажаришда давом этиши кераклигини айтди. ЛХР учун жангларда қатнашган «Марказ» гуруҳи бўлинмалари эса дам олиб, жанговар салоҳиятини ошириши керак, деди Россия президенти мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.
«Фаол жанговар ҳаракатларда қатнашган ва Луганск йўналишида муваффақият қозониб, ғалабаларга эришган бўлинмалар, албатта, дам олиши ва жанговар салоҳиятини ошириши керак», деган у.
Унга сўзларига кўра, бошқа ҳарбий тузилмалар, жумладан, «Шарқ» ва «Ғарб» гуруҳлари ўз вазифаларини «илгари тасдиқланган режалар ягона режа бўйича» бажариши керак. «Умид қиламанки, ҳаммаси ҳозирда Луганскда бўлганидек, уларнинг йўналиши бўйича ҳам содир бўлади» — дея қўшимча қилган президент.
Изоҳ (0)