«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси муддати 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинганди. Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров муддат узайтирилганига муносабат билдирди. «Давлат раҳбарининг конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда бир фикр айтилган эди — ‘халқимиз нима деса, шу бўлади’. Конституциявий ислоҳотлар айнан шу нуқтаи назаридан тарғибот-ташвиқот қилиняпти. Қонун лойиҳаси нима учун умумхалқ муҳокамасига қўйилади? Халқнинг фикрини билиш учун. Комиссияга қонун лойиҳаси эълон қилинган кундан бошлаб, қисқа муддат бўлишига қарамасдан, минглаб ташаббус ва таклифлар келди. Бу таклифларнинг барчаси кўриб чиқиляпти.
«Таклиф жуда ўринли». Алишер Қодиров конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати узайтирилганига муносабат билдирди
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)