Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан муносабат билдириб, ҳолат Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
«Ўзбекистон бизнинг иттифоқдошимиз, дўст давлатимиз, жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички иши», — деган Кремль матбуот котиби журналистларнинг бу ҳақдаги саволига жавобан.
Песковнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси «Ўзбекистон раҳбариятининг фаол ҳаракати билан барча мавжуд муаммолар ҳал этилишига» шубҳа қилмайди.
Изоҳ (0)