Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Италиянинг Il Sole 24 Ore газетаси 3 июль куни Европа Иттифоқ янги, иттифоққа аъзо давлатларнинг санкцияларни қандай амалга ошираётганини назорат қилувчи махсус агентлик яратиш ғоясини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Молиявий барқарорлик масалалари бўйича масъул Европа Комиссияси аъзоси Маиреад МакГуиннесс бу таклифни қўллаб-қувватлади. Тахминларга кўра, янги тузилма ўз иш тамойиллари бўйича АҚШ Ғазначилиги ҳузуридаги Молиявий активларни назорат қилиш идорасига (OFAC) ўхшайди.

Газетанинг қайд этишича, ЕИда бундай тузилмани яратиш масаласи ҳозирда барча санкциялар, жумладан, Россияга қарши санкциялар ҳам тўғридан-тўғри Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ўзлари томонидан бошқарилаётгани ва уларнинг ҳаммаси ҳам бу ишни бирдек яхши амалга оширмаётгани билан боғлиқ .

Изоҳ
Асосий янгиликлар