«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике икки ўғлининг васийлик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи.
Marca нашрининг хабар қилишича, испаниялик футболчи фарзандлари Милан ва Сашанинг қонуний васийсига айланмоқчи. Пике фарзандлари бутун умрини ўтказган Каталонияда қолиши кераклигини иддао қилмоқда.
Болаларнинг онаси Шакира эса фарзандлари билан бирга Майамига кўчиб кетмоқчи.
Шу тариқа васийлик масаласи бўйича иш судда кўриб чиқиладиган бўлди.
Аввалроқ 11 йилдан бери бирга яшаб келаётган жуфтлик ажрашишга қарор қилгани маълум бўлганди. Қайд этиш керак, улар никоҳдан ўтмаган.
Изоҳ (0)