• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сотувчи, мураббий, ошпаз ва моделликдан актёрликкача: Болливуднинг Том Крузи —Акшай Кумар карьерасини қургунча қандай йўлларни босиб ўтган? (фото)

    Оиласидан актёр чиқмаган, ҳатто бу соҳанинг бирор вакили билан ҳам яқин алоқа ўрнатмаган, театр маълумотига эга бўлмаган, мактаб спектаклларида қатнашмаган ва ҳеч қандай актёрлик мактабида ўқимаган Болливудга бегона одам қандай қилиб ақл бовар қилмас даражада юлдузга айланди? Bollywoodtime нашри бугунги қаҳрамон — Акшай Кумар ўз карьерасини қуришдаги машаққат ва муваффақиятлари ҳақда сўз юритади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Асли исми Ражив Хари Ом Бҳатия бўлган Акшай Деҳлидаги Чандни Чоукнинг чекка қишлоқларида ўсган ва жанг санъати бўйича мураббий сифатида карьера қилишни режалаштирган, аммо у кўп қиррали актёр бўлиб, турли жанрдаги фильмларда роль ижро этмоқда: жанговар, романтика, комедия, қотиллик сирлари, жосуслик триллери, ижтимоий, ватанпарварлик ёки оилавий фильм.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ражя Сабҳа телеканалига берган интервьюсида актёрнинг маълум қилишича, бир куни отаси уни ўқишга умуман қизиқмагани учун танбеҳ бериб, ҳаётда қандай қилиб омон қолишини сўраган. Акшай ҳали ёш бўлишига қарамай, балки қаҳрамонга айланиши мумкинлигини айтган. У ҳали ҳам уни бу тарзда жавоб беришга нима мажбур қилганини билмайди, чунки бу воқеадан олдин ҳам, кейин ҳам унинг «қаҳрамон» бўлиш ҳақдаги фикр хаёлига ҳам келмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Акшай болалигидан спортга қизиққан, аммо яхши баҳоларга ўқимаган. Каратэ билан шуғулланадиган маҳалладаги боладан илҳомланган Акшай ҳам бу спорт турини пухта эгаллашга қарор қилган. 10-синфда имтиҳонлардан сўнг у Бангкокка кўчиб ўтган ва у ерда турли жанг санъатларини ўрганган. Шунингдек, таэквондо бўйича ҳам қора белбоғ соҳибига айланган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Уйга қайтгач, у турли шаҳарларда ноодатий фаолиятлар билан банд бўлган. Масалан, Калкуттадаги сайёҳлик агентлигида ишлаган, заргарлик буюмларини сотган ва Мумбайдаги болаларга каратэдан дарс берган. Армия офицерининг ўғли сифатида у ҳатто Ҳиндистон қуролли кучларига сафига қўшилиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Аммо тақдирнинг у учун атаган бошқа режалари бор эди. Унинг шогирдларидан бирининг отаси Акшайга ўзини моделликда синаб кўришни таклиф қилди. Яхши қадди-қоматга эга келишган йигит унга идеал моделдек туйилди. У Акшайни мебель рекламаси учун ёллади ва икки соатлик суратга олишдан сўнг Кумар мураббий сифатида тўлиқ ишлаганидан икки баравар кўп гонорар олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Тез орада Акшайнинг қизиқиши моделлик бизнесига ўтди. Брендлар учун суратга тушишдан ташқари, у фотограф Жаеш Сетх билан икки йил бепул ишлади ва бунинг эвазига у ҳамма жойда ўзи билан олиб кета бошлаган профессионал портфолиога эга бўлди. Сетх кино юлдузларини суратга олди, Акшай унга ҳамроҳлик қилди ва унга ёрдамчи сифатида кўмаклашди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    1987 йилда у Маҳеш Бҳаттнинг Кумар Гаурав бош қаҳрамон ролини ижро этган «Бугун» номли фильмида жанг санъати бўйича мураббий ролини ўйнади. Унинг роли жуда кичик эди, режиссёрлар ҳатто Акшайнинг юзини ҳам кўрсатмади. Кумар Гаурав қаҳрамонининг исми эса Акшай эди ва бу исм ёш Раживнинг кўнглидан шу қадар жой олдики, у шундан кейин судга бориб, исмини Акшай Кумарга ўзгартирди. Унинг маълум қилишича, исмини ўзгартирганидан кўп ўтмай, тасодифми ёки тақдир тақозоси билан унга иккита фильмдан таклиф тушган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    1991 йилда режиссёр Прамод Чакраворти уни Каришма Капур билан бирга «Муҳаббат шаршараси» фильми учун шартнома имзолади. У фильмнинг суратга олиш майдончасида режиссёр Раж Сиппи билан учрашди ва у Акшайни «Қасамёд» фильмига таклиф қилди. «Севги шаршараси» эса кечиктирилгани учун 1992 йилда «Қасамёд»дан кейин намойиш этилди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Шундан сўнг кино саноатига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва унга раҳбарлик қиладиган отаси бўлмаган йигит секин-аста, аммо ишонч билан Болливуд юлдузи унвони сари ўз йўлининг сценарийсини ёзишга киришди. Каратэ ва таэквондо чемпиони сифатида у жанговар саҳналарда аъло даражада ўйнаган ва кўпинча ўзи хавфли трюкларни дублёрлардан фойдаланмасдан бажарган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Акшай бошқа актёрлар билан суратга олиш майдончасини баҳам кўришда ҳеч қачон муаммога дуч келмаган. Фильмларнинг максимал сони йигирма учта. У Пареш Равал, Анупам Кхер, Сунил Шетти, Саиф Али Хон ва Жон Абраҳам билан фильмларда ажойиб ролларни ижро этган. Фильмдаги партнёрлари эса Равина Тандон, Шилпа Шетти, Карина Капур ва Катрина Каиф сингари маҳоратли актрисалардир.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Акшай Кумар фақат фильмларда роль ўйнаш билан чекланмайди. У «Қўрқув омили» шоусининг 1, 2 ва 4 фаслларини ўтказди, шунингдек, «Маster Chef India»нинг биринчи мавсумига бошловчилик қилган, чунки Кумар актёрлик фаолиятини бошлашдан олдин Бангкокда ошпаз бўлиб ишлаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    2008 йилда Акшай отасининг номи билан аталган Hari Om Productions номли шахсий продюсерлик компаниясига асос солди ва Кинг Сингх жанговар комедиясидан тортиб, «Ҳаво лифти» ва «Рустoм» каби жиддий фильмларгача бир қанча фильмларни суратга олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Қолаверса, Акшай аёллар учун бепул жанг санъати мактабларини очди ва вақти-вақти билан у ерда ўзини ҳимоя қилишни ўргатади. У ўз жонига қасд қилган фермер ва жангда ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатади. Ўзи каскадёр сифатида у хавф-хатарни яхши тушунади ва Болливудда кўпинча кадр ортида қоладиган инсонларнинг ҳаётини таъминлаш учун «Каскадёрларни суғурталаш схемаси»ни ишга туширди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Акшай турли номинациялар бўйича бир нечта мукофотларга эга — «Энг яхши актёр», «Энг яхши комик актёр», «Энг яхши салбий роль ижрочиси», «Энг яхши иккинчи пландаги актёр», «Йил артисти». 2009 йилда Ҳиндистон ҳукумати уни орзу қилган «Падма Шри» мукофоти билан тақдирлади. 2017 йилда «Рустам» фильмидаги энг яхши эркак роли учун нуфузли Миллий мукофотга сазовор бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Коллеждан ҳайдалган, бош роль учун 4 ой навбатчилик қилган: Салмон Хон кинодаги карьерасини қандай бошлаган?
    • Ташқи кўриниши туфайли танқидга учраганига қарамай, кинода муваффақиятга эришган Болливуд актёрлари (фото)
    • «Қасос ўти» ҳинд фильмидаги Кавита — Швета Растоги бугун нималар билан банд? (фото)

    03.07.2022, 21:42   Изоҳ (0)   18668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кастинг-менежерлар томонидан рад этилган бўлса-да, орзусидаги ролни қўлга киритгунича ҳаракатдан тўхтамаган Голливуд юлдузлари (фото)

    03.07.2022, 14:54

    Instagram: Қизини узатган таниқли сухандон, Бунёдбек Саидовга аталган ҳашаматли торт, Нигина Жабборова Акобирга турмушга чиқяптими? Наргиз Зокирова Ўзбекистондан к...

    02.07.2022, 22:44

    Турк киносининг юлдузли жуфтликлари бўш вақтларини қандай ўтказади? (фото)

    02.07.2022, 13:34

    Instagram: «Афсонанинг қайтиши», президент билан учрашган санъаткорлар, тонировка ҳақидаги вайнлар, Лаълихонга айланган Нилуфар Усмонова

    01.07.2022, 23:04

    Фильмдаги илк дебюти билан бутун дунёга машҳур бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    01.07.2022, 20:44

    Алиа Бҳатт ва Ранбир Капур фарзанд кутишаётганини маълум қилди

    01.07.2022, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.