Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинган. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берган.
Таъкидланишича, давлат раҳбарининг мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.
«Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)