Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси General Motors Cо. (GM) яримўтказгич компонентларининг етишмаслиги шароитида йилнинг иккинчи чоракдаги даромадлар прогнози билан инвесторлар ҳафсаласини пир қилди.
GM прогнозига кўра, компаниянинг апрель—июнь ойларидаги фойдаси 1,6-1,9 миллиард долларни ташкил этган бўлса, FactSet сўровига жавоб берган таҳлилчилар бу рақам 2,46 миллиард доллар бўлишини кутган эди.
Компаниянинг таъкидлашича, 95 мингга яқин автомобиль маълум микрочипларни кутмоқда ва улар етиб келгунча ушбу автомобиллар сотилмайди.
Шу билан бирга, GM жорий йил учун ўз прогнозларини яна бир бор тасдиқлади: соф даромад 9,6 миллиард доллардан 11,2 миллиард долларгача, ҳар бир акция учун 5,76 дан 6,76 долларгача.
2022 йил бошидан бери GM капиталлашуви 44 фоизга тушиб, 46,3 миллиард долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)