Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобусда тутун чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» маълумот берди.
Дастлабки маълумотга кўра, 2022 йилнинг 30 июнь куни соат 11:02 да, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчасидан ҳаракатланиб бораётган автобуснинг двигатель ёғини ўтказувчи шланг ёрилиб қизиб турган коллекторга мой томиши оқибатида туташув (тутун) ҳосил бўлган.
Автобусда ёнғин келиб чиқмаган. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.
Ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 905 397 км масофани босиб ўтган.
Изоҳ (0)