• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франция компаниясига шерикликка берилди

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Veolia Energy Tashkent компанияси 1 июлдан илгари «Тошиссиққуввати» бошқарувида бўлган барча фаолият турларини амалга оширишни бошлади, Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги хабар қилди.

    Фото: Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

    Фото: Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

    Қайд этилишича, компанияга Тошкент шаҳрининг марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқариш вазифалари юклатилган. 2021 йил 29—30 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистон иқтисодий форуми» доирасида Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимияти ва Veolia Energy Tashkent ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битими имзоланган.

    Унга кўра, Тошкент шаҳар иссиқлик таъминотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Франциянинг Veolia (хусусий шерик) компаниясига 30 йил муддатга бошқарувга берилган. Дастлабки 2 йилда унга пилот лойиҳа сифатида Бектемир ва Сергели туманларидаги 118 та кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик тизимлари модернизация қилинади, яъни ёпиқ тизимга ўтказилади.

    Пилот лойиҳа доирасида компаниянинг 15 миллион евро инвестицияси ҳисобига 13,5 мингта иссиқлик ва 153 мингта иссиқ сув ўлчагичларини ўрнатиш, 142 та автотранспорт, 451 та техника ва 1 та мобил қозонхонани харид қилиш, 1 142 та иссиқлик станциясини ўрнатиш ва реконструкция қилиш, 22,3 гкал/с қувватли локал қозонларни модернизация қилиш, 53,4 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш кўзда тутилмоқда.

    Лойиҳа амал қилиш даврида хусусий шерик томонидан жами 181 та иншоот ва қозонхонани модернизация қилиш, 575,6 километр иссиқлик тармоқларини қуриш, 841,1 километр тармоқларни реконструкция қилиш, 51,5 минг дона иссиқлик ва 2 464,6 минг дона иссиқ сув ўлчагичларни ўрнатиш, шунингдек, 391 та махсус техника (автомашиналар) харид қилинади.

    Фото: Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

    Фото: Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

    Мазкур ишларни молиялаштиришга хусусий шерик томонидан 362 миллион евро (шундан, 20 миллион евро тўғридан-тўғри инвестиция, 342 миллион евро лойиҳадан олинадиган фойдаси ҳисобидан) ва 982 миллион евро истеъмолчилардан олинадиган тўлов маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.

    Тарифларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида аҳолига пасайтирилган тарифларни қўллаш ва кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар бюджетидан 2021—2027 йилларда 8,4 триллион сўм субсидия ажратилади. Лойиҳадан оладиган соф фойданинг таннархига нисбатан 10 фоизини хусусий шерикка, ундан ошган қисмини эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил қилинадиган Жамғармага йўналтирилади. Жамғармага, шунингдек, давлат субсидиялари ва истеъмолчилардан олинадиган тўловларнинг капитал таъмирлаш учун ажратиладиган қисми ҳам йўналтирилади.

    Лойиҳа ижросини мониторинг қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигида мавжуд штатлар доирасида 4 та ходимдан иборат давлат-хусусий шериклик бўлими ташкил қилинган.

    Лойиҳа натижасида иссиқлик таъминоти самарадорлиги 50 фоизга ошади ҳамда иссиқлик йўқотилиши 44 фоиздан 20 фоизга пасайтирилади. Йиллик табиий газ сарфи 45 фоизга, электр энергияси сарфи 25 фоизга, ичимлик сув сарфи 40 фоизга тежалади. Шунингдек, лойиҳа даври мобайнида жами 9,2 миллиард метр куб табиий газ, 3,1 миллиард кВт электр энергияси ва 1,1 миллиард метр куб ичимлик суви тежалиб, жами 13,6 триллион сўмлик харажатлар иқтисод қилинишига эришилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда табиий газ ва электрнинг янги нархлари белгиланди
    • Ўзбекистонда беш ойда умумий қуввати 1 254 мегаватт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди

    01.07.2022, 21:45   Изоҳ (0)   8480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда фуқароларнинг ноқонуний намойиши бўлиб ўтди

    01.07.2022, 21:29

    «Наманганда 500 минг, Фарғонада 700 минг, Самарқандда 1 млн, Андижонда 1,2 млн сўм». Вилоятларда автомобиль «тонировка»си қанчага тушмоқда?

    01.07.2022, 21:15

    «Ўзбекистонлик тадбиркорларга eBay, Amazon, Alibaba платформаларида савдо қилишни ўргатдик» — ХСМ маслаҳатчиси Аннабел Сайкс

    01.07.2022, 20:56

    Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан 4 кун дам олади

    01.07.2022, 20:32

    Хоразмда қалбаки акциз маркали ароқ сотиб келган савдо дўконлари эгаларига жиноят ишлари қўзғатилди

    01.07.2022, 20:32

    Марғилондаги икки қаватли савдо дўконида ёнғин содир бўлди

    01.07.2022, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испанияда ҳар тўртинчи фуқаро қашшоқликдан азият чекмоқда

    Дунё | 4 июн, 19:50

    “Кучли ошпаз янгилик қилишдан чўчимайди” — халқаро тоифадаги шеф-ошпаз Суҳроб Маҳмудов билан суҳбат

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:41

    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

    Реклама | 4 июн, 19:30

    Италия 1 500 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминламоқчи

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:29

    250 граммдан ортиқ эмас: султон Сулаймон ҳарамидаги аёллар қандай овқатланган?

    Кино | 4 июн, 19:25

    Жанубий Кореянинг янги президенти ишга киришди

    Дунё | 4 июн, 19:10

    Фарғонадаги кулолчилик цехида 7,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:00

    iPhone 17’нинг экрани бошқа моделларникидан ёмонроқ бўлиши айтилмоқда

    Гаджетлар | 4 июн, 18:50

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Дунё | 4 июн, 18:49

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистон | 4 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.