Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 1 июль куни соат тахминан 15:00 лардан бошлаб Нукусда айрим фуқаролар амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилган. Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
«Ҳолат юзасидан жамоат тартибининг бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)