«Эвертон» ҳужумчиси Ришарлисон «Тоттенҳэм»га ўтди. Бу ҳақида лондонликлар расмий сайти маълум қилди.
«Шпорлар» 25 ёшли футболчи учун мерсисайдликларга 50 миллион фунт тўлайди. Яна 10 миллион бонус сифатида берилиши кўзда тутилган.
Бразилиялик ҳужумчи «Тоттенҳэм» билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Ришарлисон 2018 йилдан 2022 йилга қадар «Эвертон» шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи фаолияти давомида «Америка Минейро», «Флуминенсе», «Уотфорд» каби жамоаларда тўп сурган.
Изоҳ (0)