Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йил июнь ойида АҚШдан суюлтирилган газ (LNG) етказиб бериш ҳажми «Газпром» ҳажмидан ошиб кетди. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги (IEA) раҳбари Фотиҳ Бирол Twitter’да

Russia's recent steep cuts in natural gas flows to the EU mean this is the 1st month in history in which the EU has imported more gas via LNG from the US than via pipeline from Russia

The drop in Russian supply calls for efforts to reduce EU demand to prepare for a tough winter
pic.twitter.com/YmjvRN39ND

— Fatih Birol (@fbirol) June 30, 2022

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Европа Россиядан келадиган қувур орқали эмас, балки АҚШдан LNG орқали кўпроқ газ импорт қилди. Бу тарихда биринчи марта содир бўлди, — деб ёзди Бирол.

Унинг қўшимча қилишича, бу Россиянинг Европага табиий газ етказиб беришни сўнгги пайтларда кескин қисқартириши натижасида бўлган. Биролнинг фикрича, Европа газга бўлган ички талабни камайтириш ва қишга тайёргарлик кўришга ҳаракат қилиши керак.

LNG ҳақида

Табиий газ топилган жойлар кўпинча электростанциялар, заводлар, нефтни қайта ишлаш корхоналари ва аҳоли турар жойларидан юзлаб ёки минглаб мил узоқда бўлади.

Табиий газни қуруқликда қувурлар орқали нисбатан арзонроқ нархда, бироқ белгиланган нуқталарга олиб ўтиш мумкин.

Сўнгги олти йил давомида газни минус 260 даража Фаренгейтгача (-162 даража Цельсий) музлатиш, яъни суюқ ҳолатга айлантириш бўйича миллиардлаб долларлик саноат барпо қилинди.

LNG музлаткичли кемаларга ортилиб, бутун дунё бўйича етказиб берилади.

Аввалроқ Қатар Европани ўзининг суюлтирилган гази билан таъминлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар