• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бир гуруҳ шахсларга ҳужум қилингани юзасидан тафсилотлар эълон қилинди

    Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида бир гуруҳ шахслар иштирокида жанжал содир бўлгани ва айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати ушбу иш бўйича тафсилотларни очиқлади.

    Нима бўлган эди?

    Аниқланишича, Ж.А., М.Х., С.М., С.Х. ва дастлабки терговда аниқлашни имкони бўлмаган шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2021 йил 31 октябрь куни соат 22:00 ларда, инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий зиён етказувчи ўткир тиғли ханжар (пичоқ) ва бошқа буюмлар билан қуролланиб, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида жойлашган «СамПИ» савдо мажмуаси олдида Ж.И., А.Т., А.К., С.А. ва Д.М. ни ўлдириш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мақсадида уларга ҳужум қилиб, ўлдириш ва жиддий тан жароҳати етказилишини намоён қилувчи фаол ҳаракатларни амалга оширганларида, бундан хавфсираган Ж.И., А.Т., А.К., С.А. ва Д.М. ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

    Б.Т. Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «Ийк ота» МФЙ, Бахт кўчаси, 41-уйда жойлашган «Шодлик» номли кўнгилочар масканини ҳаммом-саунасида маъмур бўлиб ишлаб, 2021 йил ноябрь ойининг бошларида С.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, мазкур кўнгилочар маскани иш юритувчиси Д.Ш.нинг кўрсатма ва талабларига зид равишда, фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириб, ўзларини кўнгилочар маскани ҳаммом-саунаси эгасидек фараз қилиб, ушбу ҳаммом-саунада фоҳишахона ташкил қилиб, у ерга келган мижоз ва хизмат кўрсатувчи фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар ўртасида улар томонидан қўйилган талабларни риоя этилишини таъминлаб, Д.Ш. нинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.

    Бундан ташқари, С.М. билан Б.Т. ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «Ийк ота» МФЙ, Бахт кўчаси, 41-уйда жойлашган «Шодлик» номли кўнгилочар масканини ҳаммом-сауна қисмида фоҳишахона ташкил этиб, ташриф буюрган мижозлар томонидан тартибга риоя этилишини таъминлаб, 2021 йил ноябрь ойининг бошларидан 2021 йил 1 декабрь кунига қадар мижозларга Р.А., Н.С., У.Й., Р.А., А.В. ва бошқа аёлларнинг шаҳвоний хизматларини таклиф қилиш йўли билан пул эвазига уларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, кўрсатилган интим хизматлар учун ҳар бир мижоздан олинган 200 000 сўм миқдоридаги пуллардан 50 000 сўмини улуш сифатида қўлга киритиб келган.

    Суд ҳукми

    Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.А. Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан Ж.А.ни 2021 йил 6 ноябрдан 2022 йил 27 июнга қадар қамоқда сақланганини эътиборга олиб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиши белгиланиб, унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди ва у суд залида қамоқдан озод қилинди. Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар Ж.А.га нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

    М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 1-қисми билан юритилган жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 5-қисми 2-бандига асосан айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб ҳаракатдан тугатилди.

    М.Х. Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 60 (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2020 йил 5 июндаги ҳукмига кўра тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан М.Х.га узил-кесил ўташ учун 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан М.Х.ни 2021 йил 6 ноябрдан 2022 йил 27 июнга қадар 7 ой 21 кун қамоқда сақланганини эътиборга олиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташланди ҳамда узил-кесил 10 ой 9 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилди. М.Х.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залида қамоқдан озод қилинди. Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар М.Х.га нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

    С.М. Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми, 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 3-қисми ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Б.Т. Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди. Б.Т.га нисбатан қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинди.

    С.Х. Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 60 ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 25 январдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан С.Х.га узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 11 150 000 сўм жарима ва 2 йил 7 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Тайинланган жарима С.Х. томонидан 2021 йил 2 февраль куни тўлиқ тўланганлиги инобатга олинди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан С.Х.ни 2022 йил 4 апрелдан 2022 йил 8 апрелга қадар 4 кун қамоқда сақланганини эътиборга олиниб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташланди ҳамда узил-кесил 2 йил 6 ой 26 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    Жиноят-процессуал кодексининг талабларига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи-фуқаровий даъвогар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхалари топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

    Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади.

    30.06.2022, 05:36   Изоҳ (0)   29735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда яшовчи ўсмир 17 нафар бухороликнинг пластик карточкасидаги пулларни ўғирлагани маълум бўлди

    30.06.2022, 04:41

    ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус ковид-поликлиникалари тун-у кун фаолият олиб бормоқда

    30.06.2022, 03:33

    Наманганда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган аёл иккинчи марта тўхтатиб қолинди

    30.06.2022, 02:29

    Uzbekistan Airways Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини оширмоқда

    30.06.2022, 01:10

    Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси йўл ўртасида темир тўсиққа урилди

    30.06.2022, 00:21

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 30 июнь куни ёмғир ёғиши мумкин

    29.06.2022, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    Дунё | 10 август, 21:42

    Янгиободдаги собиқ уран конида рекултивация ишлари якунланди

    Ўзбекистон | 10 август, 21:15

    “Толибон” гўзаллик салонларини оммавий ёпишни бошлади

    Афгонистон | 10 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.