Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида COVID-19 га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.
Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:
- Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси: Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй;
- 5-сонли фтизиатрия диспансери: Миробод тумани, 8 март кўчаси, 58-уй;
- 23-сон оилавий поликлиника «Бирлик» филиали: Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй;
- 1-сон фтизиатрия диспансери: Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй;
- 58-сон оилавий поликлиника: Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй;
- 11-сон оилавий поликлиника: Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй;
- 3-сон фтизиатрия диспансери: Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй;
- Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази: Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон;
- 4-сон фтизиатрия диспансери: Юнусобод тумани, 3-тор, Ниёзбек йўли, 6-уй;
- 42-сон оилавий поликлиника: Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй;
- 2-сон фтизиатрия диспансери: Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй;
- Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери: Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.
Изоҳ (0)