Наманган вилояти Мингбулоқ туманида сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 320 дона престланган сомонларини ортилган Mercedes-Benz 817 28 июнь куни соат 11:13 да туманнинг «Қўғаликўл» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида маҳаллий электр симларига тегиб кетиш натижасида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида транспорт воститаси билан бирга 200 дона престланган сомонлар ёниб кетган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳолат 10 июнь Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳам содир бўлганди. Меъёридан ортиқ сомон ортилган «ЗИЛ» юк машинаси электр симларига тегиб кетиши оқибатида ёнғин юзага келганди.
Изоҳ (0)