Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ўтказилган йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, биринчи навбатда ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.
«Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора», — деган президент.
Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади. Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади. Ҳозирда 3 та этиб белгиланган.
Изоҳ (0)